Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 607.62-27.65

  • EUR

    13 758.705.21

  • RUB

    144.40-0.07

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 16

    +22 +20

  • Chorshanba, 17

    +22 +20

  • Payshanba, 18

    +23 +20

  • Juma, 19

    +23 +20

  • Shanba, 20

    +22 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +20 +20

  • Seshanba, 23

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бўлажак журналистнинг виждони учун баҳо қўйган устоз – Акбар Нурматов

Халқда "Яхши ўқитувчи шамга ўхшайди. У бошқаларга ёруғлик бериш учун ўзини эритади", деган гап бор. Аммо жамият илмсизликдай қуюқ зулмат ичида қолган бўлса, бундай устозларга машаққат икки карра кўпроқ бўлади.
Жамият
479 09:13 | 05.07.2024 09:13

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси Акбар Нурматов қоронғилик узра нур сочиб, йўл босиб келаётган ана шундай устозлардан.


Аслида ўзбек жамиятида ҳукм сураётган ҳозирги маънавий очлик палласида ўқитувчилик касбига содиқ қолишнинг ўзи жасорат. Шарқ ва ғарбни фарқламайдиган, илм олишни истамайдиган, "Ўқитувчи миямни очиб, ақлни жойлаб қўйиши керак", деган тушунчада юрадиган талабаларга дарс бериш зинҳор осонмас. Аммо Акбар Нурматов фикрлаши, дунёқараши турли даражадаги ёшларнинг ҳамиятига тегмай, таъна қилмай, уларни илмга, маърифатга, сабр билан бошлаб келаётган улкан қалб эгасидир. Акбар Нурматов менга бир вақтлар қисқа фурсат сабоқ берган бўлса-да, бу инсоннинг дарсларидан бир умр ёдда қоладиган хулосалар олганман. Илк дарсда курсдошларимдан бири Акбар Нурматовга: "Устоз, нега Россия ва Украина урушига бутун дунё жумбушга келяпти? Ҳамма бу урушни тўхтатиш кераклигини айтяпти. Қизиқ, ҳаммада бирданига инсонпарварлик уйғониб қолди, ўзбек ижтимоий тармоқлари ҳам бу урушга бўлган нафратли чиқишларга тўлиб кетди. Лекин нега Хитой ва уйғурлар масаласини ҳеч ким шундай муҳокама қилмайди? Ёки дунёнинг бошқа чеккасида бўлаётган аянчли воқеалардан бунчалик жумбушга келмайди? Ахир бошқа халқлар ҳам инсон эмасми?!", деди.


Бу саволга жавобан Акбар Нурматов бир муддат сукутга чўмди. Кўзларида ёш пайдо бўлгандай хўрсинди ва савол берган курсдошимга қараб, унинг исмини, қаерданлигини сўрагач, соф, тоза меҳр билан унга кутилмаганда раҳмат айтди: "Сенга раҳмат, Комил, дунёнинг нариги чеккасидаги одамларни ўйлаётганинг учун, қайғураётганинг учун раҳмат. Сен жуда яхши инсон экансан. Доим шундай бўл. Бугун сенга куйинчаклигинг учун яхши баҳо қўяман", деди. Шундан сўнггина геосиёсий вазият, урушлардаги ахборот хуружлари таъсирлари, халқаро турли сабабларга атрофлича тўхталди. Курсдошимнинг куйинчак қалбига устоз томонидан қилинган эҳтиром, айтилган раҳмат, кўздаги ялтиллаган ёш бир умр хотирамга муҳрланиб қолди.


Талабаларнинг фақат ақлини эмас, балки қалби ва руҳиятини ҳам тарбиялаш шундай бўлар? Эҳтимол, бўлажак журналистни ана шундай шакллантириш керакдир? Бўлажак журналистнинг фақатгина ақли, иқтидорига эмас, унинг виждонига ҳам раҳмат айтиш, виждони учун ҳам баҳо қўйиш – бу мен билган ўқитувчилар ичида фақат Акбар Нурматовга хос хислат. Акбар Нурматов педагогиканинг анъанавий қолипларидан воз кечган, ёрқин таассуротлар, қизиқарли кейслар, ижодий ёндашув билан илм берадиган муаллим.


Яқинда ана шундай катта қалб эгаси бўлган устоз Акбар Нурматов ҳақида "Эътироф" номли китоб чоп этилибди. Мазкур адабий-бадиий нашрда филология фанлари номзоди, доцент Акбар Нурматовнинг ҳамкасблари, дўстлари, шогирд ва оила аъзоларининг устоз ҳақидаги дил сўзлари, фикрлари ўрин олибди. Барча китобхонларни ушбу китоб билан танишиб чиқишга чорлаб қоламиз. Ўйлаймизки, ҳали устоз Акбар Нурматов ҳақида бундан ҳам залворли ва катта китоблар чоп этилади.


Мафтуна Каримова,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0