Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 607.62-27.65

  • EUR

    13 758.705.21

  • RUB

    144.40-0.07

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 16

    +22 +20

  • Chorshanba, 17

    +22 +20

  • Payshanba, 18

    +24 +20

  • Juma, 19

    +23 +20

  • Shanba, 20

    +23 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +22 +20

  • Seshanba, 23

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Нега кўрганингизни, нега кулганингизни билмайсиз...”

Ижтимоий тармоқларга қарамлик қандай содир бўлмоқда? Бугун инсоният ижтимоий тармоқларсиз салкам яшолмайдиган даражага етди. Жамиятда фаол одам бу виртуал оламда камида учта тармоқни кузатади: Телеграм, Фейсбук, Инстаграм.
Жамият
395 14:28 | 09.07.2024 14:28

Яна тиббиётчилар, дастурчилар, вебмастерлар, ҳуқуқшунослар, маориф ходимлари учун алоҳида тор доирадаги ижтимоий тармоқлар ҳам мавжуд. Уларга зарурат борми? Ижтимоий тармоқлар қуйидаги ҳоллардагина турмушимизга ижобий таъсир кўрсатади: бизнинг ахборот, тажриба алмашишимизга, юзлаб километр масофадаги дўстлар, маслакдошлар билан алоқада бўлишимизга ҳамда улар ҳаётида кузатилаётган воқеа-ҳодисалардан хабардор юришимизга ёрдам беради; улар янги бўш иш ўринлари ҳақида тезроқ маълумот олишимизни таъминлайди; Кўплаб истеъдодларнинг танилишига, куч олишига, мутлақо бегона кишилар эътирофига сазовор бўлишига ёрдам беради; Бироқ унинг жуда катта салбий томони ҳам бор бу — ижтимоий тармоқларга қарамлик муаммоси. Нимаси билан бунчалик ўзига жалб қилади? Ижтимоий тармоқлар вазифалари устида ишлаётган кишилар уларни кундан-кунга яхшироқ, қизиқарлироқ, ранг-баранг қилишга уринмоқда: кирган одам иложи борича кўпроқ вақтини ўтказсин, пул сарфласин, нимадир харид қилсин ва ҳоказо.


Тадқиқотчилар таъкидлашича, қидирув, мулоқот, виртуал флирт, шунингдек, эски танишлар, собиқ курсдош ва синфдошлари ҳаётидаги фотосуратларни томоша қилишга сарфланган вақт кўп ҳолларда ходимларнинг иш вазифаларини бажаришга кетадиган муддатдан ошиб кетади. Оқибатда айрим ташкилотлар ходимларига иш пайтида ижтимоий тармоқларга киришни тақиқлаб қўйишади. Лекин уйда бундай мулоқотга ким ҳам халақит қиларди дейсиз?! Шу боис муаммо бутунлай бартараф этилмайди. Қарамлик сездирмасдан юз беради.


Бундай қарамлик дарров ривожланмайди. Гиёҳванд моддани бир, икки, уч марта синаб кўрдингизми — тамом, у сизни ўз домига тортаверади. Ижтимоий тармоқларга қарамлик эса ойлаб, гоҳида йиллаб шаклланиши мумкин. Дастлаб одам кунига бир марта ўз аккаунтига киради, бир ҳафтадан сўнг — кунига бир марта кира бошлайди, қарабсизки, бир неча ойдан сўнг асосий ишини йиғиштириб қўйиб, соатига бир неча марталаб ўз саҳифасини янгилашга ўтади. Иши бевосита компьютер билан боғлиқ кишилар ҳатто иш жойида ҳам ижтимоий тармоқларда ўз профилидан чиқмайди (албатта, раҳбарият бунга рухсат берса бўлгани). Вақт ўтиши билан мияда реал ва виртуал олам ўртасидаги чегара йўқолади ва одам дўстининг туғилган кунида гул ва торт билан смайликлар жўнатиш ўрнига шунчаки меҳмонга бориш мумкинлиги тўғрисида унутади. Виртуал мулоқот қарамлар учун ягона алоқа воситасига айланади ва уларни ёқтирган машғулотидан интернет йўқлиги каби фавқулодда ҳолатгина айириши мумкин. Негаки улар атрофида қизиқарли, жонли, ҳақиқий ҳаёт борлигини унутишади!