Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 607.62-27.65

  • EUR

    13 758.705.21

  • RUB

    144.40-0.07

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 16

    +22 +20

  • Chorshanba, 17

    +22 +20

  • Payshanba, 18

    +24 +20

  • Juma, 19

    +23 +20

  • Shanba, 20

    +23 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +22 +20

  • Seshanba, 23

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Одамлар табиат қонунлари асосида яшаши лозим. Акс ҳолда у инсонни жазолайди”

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “яшил” иқтисодиётга ўтиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банк раҳбарияти ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази мутахассислари мамлакатимиздаэкологик барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, бу борада банк ташаббуслари хусусида маълумот берди.
Жамият
157 16:58 | 09.07.2024 16:58

Олимлар таъкидлаганидек, одамлар табиат қонунлари асосида яшаши ва ривожланиши лозим, акс ҳолдау инсонни жазолайди.Аммо, сўнгги глобал ўзгаришлар даврида сув ҳавзаларининг қуриши, ўрмон хўжаликларининг қисқариши, чиқиндиларнинг ортиши каби экологик инқирозлар тобора кўпаймоқда. Шу боис яшил тикланиш ва тараққиёт дунё ҳамжамияти учунмуҳим ҳаётий заруратга айланди.


Матбуот анжуманида Ўзсаноатқурилишбанкнинг “Green banking” фаолиятидаушбу стратегияда кўзда тутилган муҳим йўналишлар қамраб олингани таъкидланди.


Хусусан, Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда“Экологик ва ижтимоий хавфларни бошқариш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилган. “Яшил бозор” тадқиқ қилинган. Корпоратив ва чакана, кичик ва ўрта бизнес тоифасидаги мижозлар учун “яшил”кредитлар жорий этилган.


Яшил лойиҳаларни баҳолаш самарадорлигини ошириш мақсадида халқаро миқёсдаги Молиявий институтлар учун иқлим ўзгаришини баҳолаш (Climate Assessment for Financial Institutions – CAFI) платформасига уланган.


Халқаро стандартлар доирасида ESG ва барқарор ривожланиш ҳамда энергия сиёсати ишлаб чиқилиб, глобал экологик ва ижтимоий дастурларни янада фаол қўллаб-қувватлашга киришилган.


– ESG тамойиллари ва энергия сиёсати асосида иш юритиш банкнинг мижозлар ва ҳамкорлар билан “яшил” иқтисодиёт мезонлари асосида ҳамкорлик қилишини назарда тутади, мамлакатимизга истиқболли инвесторларни жалб қилишда муҳим роль ўйнайди, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Фаррух Абдураҳмонов. – Мазкур ҳужжатларга кўра,экологик, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги умумжаҳон миқёсда кузатилаётган глобал муаммолар ечими ўрганилади.Бу банкнинг иқлим ўзгариши даражасини пасайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари натижадорлигини оширишга, катта миқдорда маблағ ва ресурсларни тежашга хизмат қилади.


Жорий йилнинг ўтган даврида муассаса томонидан 410дан зиёд “яшил” лойиҳалар молиялаштирилди. Натижада қарийб 800 минг МВт электр энергияси, 38 минг метр куб сув, 107 минг метр куб табиий газни тежашга ҳамда атроф-муҳитга чиқаётган иссиқхона газларини320 минг тоннага қисқартиришга эришилди. 6 800га яқин иш ўрни яратилди.


Тадбирда банкнинг ижтимоий-экологик дастурлардаги иштироки хусусида ҳам сўз юритилди.


– Экотизимни сақлаш ва мустаҳкамлашда ҳар бир шахс дахлдорлик ҳис-туйғулари билан яшаши, ҳисса қўшиши ҳаёт-мамот масаласидир, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг “Green banking” департаменти директори Бобур Султонмуродов. – БанкимизжамоасиПрезидентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Яшил макон”, “Долзарб 40 кунлик” ҳамда “Автомобилсиз кун” сингари кўплаб жамоат лойиҳаларида фаол қатнашиб келмоқда. Хусусан, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида жами 90 минг туп, кузги кўчат экиш тадбирида76 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилди.Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғ ва тоғ олди ҳудуддаги 11 гектар ер майдонига 5,5 минг туп бодом кўчати, пойтахтимиздаги “Барҳаёт” маҳалласида эса, 200 туп мевали дарахт экиб, “Яшил боғ” яратди. “Зомин” қўриқхонаси ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этди.


Эътиборлиси, банк томонидан кўчат экиш ишларининг бажарилишида иқлим шароитга мос, сувсизлик ва қурғоқчиликка чидамли кўчатлар турларини танлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Экилган кўчатларни парваришлаш учун алоҳида мутахассислар жалб қилиниб, яшил майдонларга томчилатиб суғоришнинг илғор технологиялари ўрнатилмоқда.


Дарҳақиқат,“яшил” банк тамойиллари муассасанинг ишлаб чиқариш фаолиятида ҳам кенг қўлланилмоқда. Банк энергия сиёсатидаунинг барча бино ва иншоотларини лойиҳалаш, реконструкция қилиш, қуриш ва жиҳозлашда сертификатланган энергия тежовчи технология ва ускуналардан фойдаланиш тартибга солинган.


–Бугунги кунда банк бош офиси ҳамда ҳудудий тармоқлари биноларига умумий қуввати 1480 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган, – дейди Бобур Султонмуродов. – Улар ёрдамида 2023 йилда 1,4 млн. кВт соат муқобил электр энергияси ишлаб чиқарилиб, натижада 1 млрд. 256 млн. сўм иқтисод қилинди.Бундан ташқари, банк тизимидақоғоз истеъмолини йилига 50 фоизга қисқартириш, банк тармоқлари атрофига ходимлар учун велотураргоҳлар барпо этиш ҳамда манзарали ва мевали дарахтлар ўтказишчоралари кўрилди.


Матбуот анжуманида банк фаолиятидабарқарор “яшил” иқтисодиётни барпо этишга кўмаклашиш саъй-ҳаракатлари давомли эканлиги таъкидланди. Молиявий ресурсларни кўпайтириш асносида электр энергияси, ичимлик суви ва табиий газни тежаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, чиқиндиларни оқилона бошқариш ва чўлланишни қисқартириш каби устувор вазифалар ижросида камарбаста бўлиши айтиб ўтилди.


Зебо Намозова,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0