Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +2 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Оила институтининг ўзбекча қиёфаси ва дунё статистикасидаги аянчли рақамлар

Оилапарварлик бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган. Ота-она ва фарзанд олдидаги масъулиятнинг ҳам ўзбекча қиёфаси бор асли. Бу қиёфа онанинг улуғланишида ҳам, фарзандлик бурчда ҳам, оилавий садоқатда ҳам кўринади. Бу қиёфа ота-онага ҳурматсизлик – уларнинг кўзларига тик боқиш гуноҳ саналишида, ажрим нафақат шу оила, балки шу авлод учун ҳам иснод ҳисобланишади гавдаланади. “Бизнинг авлодимизда бундай бўлмаган”, – деб қўйишади ота-момоларимиз бош чайқаб. “Бизнинг ота-оналаримиз бундай қилишмаган” – дейишади ёшлар ҳам бўйнини кўтариб. Бу – оилапарварликнинг ўзбекча қиёфаси, она ва бола муносабатларининг ўзбекча қиёфаси...
Таҳлил
400 15:43 | 05.06.2024 15:43

Бундай қиёфа қарийб ўттиз асрлардан буён, эҳтимол бизнинг ўлкаларда илк оилавий ришталар боғлана бошлангандан буён шаклланиб келмоқда.



Биргина мисол. Қиз бола келин бўлиб ота уйидан чиқиб кетаётганда отанинг, отаси бўлмаган ҳолатларда эса ота ўрнини босгувчи тоғаларнинг қиз елкасига қоқиб, икки оғиз панд-насиҳат билан янги ҳаёт сари оқ йўл тилаб дуо қилиши ота-боболаримиз зардуштийлик динига эътиқод қилган даврлардан бери амал қилиб келинар экан. Зардўштийлик динининг асосчиси Спитамон Зардўшт қизини ўз шогирдига узатаётиб, шу амални қилган, яъниким, қиз “ота ризоси” билан узатилган экан. Хусусан, Зардўшт шундай панд қилади:



“Эй Пручисто, эй кенжа қизим! Мен сенинг отанг эканман, маздопарастлик динининг тарғиботчиси Жомаспни сенга жуфти ҳалолликка интиҳоб этдим... Энди мен сизларга шахсан мурожаат этаман: пандимга қулоқ солинг ва айтганларимни хотирангизга муҳрлаб олинг. Ҳалоллик билан кун кечириш йўлида ғайрат ва шижоатли бўлинг. Ҳар бирингиз яхши хулқингиз билан бир-бирингизга меҳр қўйинг, токим муқаддас эр-хотинликни хурсандлик ва хушбахтлик билан ўтказинг.”


“Муқаддас” сўзига алоҳида урғу бердикким, оила муқаддаслиги бизга азалий мерос эканлигини таъкидлаш мақсадида. Яна, “Авесто” Яштида шундай ўгитлар келтирилади:


«Тангри ўзининг донолик ва гўёлик қудрати билан инсонни барча жонзотлардан шарафли қилиб яратди. Бинобарин, бандаларининг ҳаёт низоми биродарлигу-дўстлик бўлмоғи даркор. Бас шундай экан, андиша (ният) билан ҳам, гуфтор (калом) билан ҳам, кирдор (амал) билан ҳам одамларга озор етказманг. Бирон бир бегона сизнинг ҳузурингизга келса, ғизо беринг, ўтириш учун жой кўрсатинг. Аждодларни очлик ва ташналикка, иссиқлик ва совуқликка гирифтор этманг. Қўл остингиздагилар ва болаларга меҳрибон бўлинг: улуғлар ва кексаларни ҳурмат қилинг.”


“Авесто”га мурожаат қилганимизнинг боиси – бу дин айнан бизнинг заминимизда дунёга келгани боис, асосан шу заминнинг азалий урф-одатлари, миллий қадриятлари тўғрисида хабар беради.


Она ва болани, оилани эъзозлаш – азалий қадрият. Оилани эъзозлаш замирида миллий қадриятлар, миллий анъаналарга, шунингдек аждодлар руҳига ҳурмат ва минглаб йиллар давомида сайқалланиб, қадрланиб, узатилиб келаётган ўгитларига садоқат ҳам бор. Миллий қадриятларга садоқат эса шарқона тарбиянинг асосидир.


Мен оилавий муносабатларнинг илдизлари хусусида бежиз тўхталмадим. Энг юксакларга бўй чўзган чинорга қаранг: агар у илдизидан узилса нима бўлади? У забт этган юксаклик бир зумда ер билан битта бўлади – чинор ерга қулаб, қурий бошлайди. Энг баланд чўққиликни забт этган иморатлару, минораларни кўринг: агар унинг пойдевори нураса нима бўлади? Яна топдингиз: ерга қулаб уюм тупроққа айланади. Салобату-виқордан асар ҳам қолмайди.


Афсуски, глобаллашувнинг “эркинлик” ниқоби остида кириб келаётган турли бузғунчи ғоялар бугун оилавий муносабатларнинг нозик ва муқаддас ришталарига ҳам чанг солмоқда. Бу ришталар, илдизларни қуртдай емирувчи бундай қарашлар Европадан Шарққа, Осиёга ҳам оқиб кириб келмоқда. Келинг, европалик экспертлар эътирофидаги айрим расмий ва норасмий статистикага эътиборни қаратайлик: Кейинги йилларда Португалия, Испания, Люксембург ва Россияда бир йилда оилавий никоҳ қурганларга нисбатан ажрашганлар сони 70 фоиздан кўпни ташкил этмоқда. АҚШ, Германия, Буюк Британия, Жанубий Кореяда бу кўрсаткич эллик фоизга яқинлашиб қолган. Оиланинг муқаддаслиги у ёқда турсин, умуман зарурати-ю, қадр-қиммати тушиб бораётганини, ахлоқий қадриятларнинг қадрсизланишини Европада никоҳсиз болалар туғилишига нисбатан оддий ҳолат деб қаралаётганидан ҳам билса бўлади. Масалан, Ж.Миллар ва А.Ровлингсоннинг ёзишларига кўра, Буюк Британияда 2008 йилдаёқ туғилган болаларнинг 40 фоизини никоҳсиз туғилган болалар ташкил этган. Кейинги йилларда ҳам бу кўрсаткичлар камаймагани ҳолда, Франция, Португалия, Швеция каби мамлакатларда никоҳсиз туғилган болалар сони 50 фоиздан ҳам юқори кўрсаткични ташкил этган. Францияда ўқув муассасаларида ўтказилган сўровлар натижасида шу нарса маълум бўладики, ўқувчи қизларнинг 48 фоизи никоҳсиз фарзанд дунёга келтиришни айб санашмас экан.


Ёки, Европада оила бахти, фарзандни дунёга келтириб тарбиялаш, тўлақонли оила қуриш тушунчалари охирги ўринларга тушиб бораётганлиги ҳам нафақат ачтинарли, балки юқумли ҳолатга ҳам айланмоқда. Нафақат оила қуриш, балки фарзанд кўришни истамаслик, эгоизм ғояларининг устунлиги ҳолатлари туфайли айрим давлатларда туғилишлар сони камайишини ҳам кузатиш мумкин. Масалан, туғилиш кўрсаткичи пасайиши эвазига Беларуссия аҳолиси 2023 йил ҳисобига кўра 55 минг нафарга камайган.


Булар оддий рақамларга ўхшайди. Аммо, уларнинг ортида оиласизлик, ахлоқсизлик, худбинлик ғоялари ётган бўлиб, ёмғирдан сўнг чиққан қўзиқориндай дунё бўйлаб потирлаб тарқалиб бораётгани мамлакатларни маънавий таназзулга етаклаб бораётган оғир натижаларни кўрсатади. Ва ўз навбатида бу рақамлар миллат сифатида ўзлигини сақлаб қолишни истаган ҳар бир халқни, давлат сифатида ўз мавқейини юксалтиришни мақсад этган ҳар бир мамлакатни огоҳликка чорлаб туриш керак. Жумладан бизни ҳам.


Унутмаслик керак: оилавий муносабатлар асосида инсон омили шаклланади. Оилавий тарбия, оилавий қадриятлар, оилавий анъаналар асосида миллий тарбия яралади. Зеро оила миллатнинг энг дастлабки ўзаги, бирламчи бўғини, ячейкасидир. Демак, оилаларда соғлом маънавий муҳит яратишга, хусусан, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат асосига қурилиши ўта муҳим аҳамиятга эга. Бу – жамият маънавий барқарорлигининг ижтимоий асосларини белгилаб беришини ҳамиша эътиборга олиш лозим.



Шаҳло Аҳророва,


РМММ ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институти катта илмий ходими, фалсафа фанлари доктори(PhD)


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил