Қоронғу ва номаълум келажакка қараб кетаётганлар
Бугунги кунда ўсмир ёшларнинг психотроп моддаларига ўрганиб қолаётгани ҳақида кўп эшитиб қоламиз. Улар ҳаёт ташвишилари деб изоҳлаши нақадар афсусланарли. Чунки ўсмирларда қандай ташвиш ҳам бўлиши мумкин, деган ўй келади хаёлимизга.
Уларнинг ташвиши эса ўқиш, изланиш, дўстлар билан ўйнаб-кулиш бўлиши керак эмасми?.. Кўп ҳолатларда балоғат ёшларга ота-онаси томонидан айтилган камчиликлари туфайли бу йўлларга кириб қолишаркан. Йигитлар қолиб қизларнинг ҳам психотроп дориларига қарамлиги кузатилаётгани жуда ачнчли. Бунга ота-оналарнинг фарзандларига эътиборсизлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Кўпчилик ота-оналар ишлашади, болалари билан вақтини кам ўтказади.
Ҳозирги вақтларда кучли таъсир қилувчи препаратлар ва гиёҳвандлик моддалари чегара билмай қолди. Ер юзида психотроп дорилар касофатидан қанчадан - қанча инсонлар вафот этмоқда. Оилалар бузилиб, жиноятларнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Ёшлар бошида гиёҳванд моддадан бир тотиб кўриб кейинчалик унга батамом ўрганиб қолмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бирон бир давлатда инсонларнинг 7 фоизи гиёҳвандликка ўрганиб қолса, ўша давлат келажаги барбод бўлиш ёқасида туриши аниқланган.
Психотроп препаратлар кўп ўтмай, инсон руҳиятига таъсир қила бошлайди. Икки йил ичида бемор аввалги инсонийлик қиёфасини йўқотади, шахс сифатида тубанликка учрайди. Энди у наркоман, дангаса, эгоист одамга айланади. Паразитар ҳаёт кечиришга ўтади. Бировнинг мулкига кўз олайтиради, ўғрилик содир этади. Беморда ўз-ўзидан ёлғончилик бошланади. Чунки энди унга фақат пул ва дори керак. Мана шундай ҳаёт тарзи бора-бора беморнинг ўзини ҳам бездиради. Пулсизлик, доимий стресс, оғриқлар сабаб касалликдан тезроқ қутилишни ўйлаб қолади. Чунки бу йўлнинг охири оғриқлар, озодликдан маҳрум бўлиш, ёлғизлик ёки ҳатто ўлимдан бошқа нарса эмас…
Тўғри, бу моддаларга сотув таъқиқланган, аммо ёшлар истеъмолдан тўхтамаяпти. Унинг оқибати эса қоронғу ва ёқимсиз келажак бўлишини ҳар бир ёш англаши керак.
Машҳура Раҳмонқулова,
Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0