Президент Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.
Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойи бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг шундай икки томонлама учрашуви Хива шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0