Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 634.008.96

  • EUR

    13 710.4223.61

  • RUB

    148.622.51

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 04:00

    +25 C

  • 05:00

    +25 C

  • 06:00

    +25 C

  • 07:00

    +25 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 27-July

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 04:00

    +25 C

  • 05:00

    +25 C

  • 06:00

    +25 C

  • 07:00

    +25 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • Shanba, 27

    +25 +20

  • Yakshanba, 28

    +25 +20

  • Dushanba, 29

    +23 +20

  • Seshanba, 30

    +25 +20

  • Chorshanba, 31

    +23 +20

  • Payshanba, 01

    +22 +20

  • Juma, 02

    +22 +20

  • Shanba, 03

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Яшасин, дунёдаги энг одил суд» ёхуд тергов органларининг қимматга тушаётган хатолари

20 февраль куни Олий суд матбуот анжумани ташкил этди. Очиғи, ушбу тадбир анчадан буён кутилган эди. Ҳар ҳолда охирги вақтларда топталаётган, поймол бўлаётган адолат учун кимдир жавоб бериши керак эди. Ва ниҳоят, Олий суд бунга журъат қилди.
Жамият
461 17:08 | 21.02.2024 17:08

Тадбирга борарканман, хаёлимда кўп саволлар айланди. Шу масалалар юзасидан мутасаддиларга юзланишга чоғланганим ҳам рост. Аммо…


Тўғри, кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 5 та қонун, 2 та фармон ва бошқа норматив ҳужжатлар қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилди. Бундан ташқари, Олий суд пленумида қонунчиликни қўллаш юзасидан долзарб бўлган масалалар бўйича 18 та, Олий суд раёсатида одил судлов сифатини ошириш ва ишларни ташкиллаштириш бўйича муҳим масалалар юзасидан 60 та қарор қабул қилинди.


Олиб борилган ислоҳотлар натижасида 2017-2023 йилларда жами 5956 нафар шахс оқланган. Биргина 2023 йилнинг ўзида 1244 нафар тергов органлари томонидан ноҳақ айбланган фуқаронинг айбсизлиги исботланган.



Бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек, гўёки ҳақиқат қарор топиб, адолат ғалаба қозонгандек… Аммо, асл вазият – «яшасин, дунёдаги энг одил суд». Аслида бу, шунча айбсиз инсон жиноий жавобгарликка тортилди, шунча шахсга нисбатан тергов нотўғри ташкил қилинганидан далолат. Буларнинг ортида турган оила аъзолари, яқинларини қўшиб ҳисоблаганда, анча-мунча одамнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, судъяларга бўлган ишончи бутунлай сўнди дегани. Қонун талабларини қўпол равишда бузиб олиб борилган тергов жараёнларида юзлаб, балки минглаб инсонларнинг руҳий азобда куйиб-ёнгани исботи бу. Адолатсизлик, ноҳақлик нима эканини шу иш бошига тушган, айбсиз айбдорга айлантирилган одамлар жуда яхши ҳис қилишади. Бу рақамлар орасида оғзаки буйруқбозлик, шахсий адоват туфайли жавобгарликка тортилганлар ҳам кўп бўлса, ажаб эмас.


Умуман, судлар юз фоиз шаффоф ва қонуний, ҳеч қандай босим ва аралашувларсиз ўтяпти, деб тўла ишонч билан айтолмаймиз. Бу гапни қуйидаги статистика ҳам яққол тасдиқлаб турибди:


Олий суд берган маълумотларга кўра, жиноят ишлари бўйича судларда жами 882 965 та, шундан 73 798 нафар шахсга нисбатан 58 419 та жиноят иши, 721 662 шахсга нисбатан 600 966 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилган.


Мазкур рақамлардан кўриниб турибдики, бугунги кунда судларда оқловлар жуда кам, яъни тергов органлари томонидан илгари сурилган айбловларнинг бор-йўғи 1-2 фоизигина оқланяпти, холос. Ваҳоланки, тергов органлари, судьялар ҳар доим ҳам ҳақ бўлавермайди. Буни кунда-кунора қонун ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адолат қўрғони посбонлари, айниқса, прокуратура ходимларининг унча-бунча одамнинг тушига ҳам кирмайдиган пора билан қўлга тушаётгани яққол исботлаб турибди.



Мана яна бир ҳақиқат: Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг қайд этишича, тасдиғини топмаган айбловларнинг 58 фоизи прокуратура органлари, 34 фоизи ички ишлар, 13 фоизи ДХХ томонидан тергов қилинган жиноят ишларига тўғри келмоқда.


Шу статистика ҳам кўрсатиб турибди, бугунги тергов органларининг аҳволини. Афсуски, ҳали ҳам кимнингдир буйруғи билан делотузиш, айбсиз одамга провакпцион усуллар билан жиноят ёпиштириш бор ва буни Олий суд ҳам ё билиб, ё билмай, тан оляпти.


Назаримизда, бундан буёғига фақат ҳисобот ва кимларнингдир обрўсини янада мустаҳкамлаш учун қасддан уюштирилаётган тадбирларга барҳам бериш лозим. Сунъий равишда жиноятчиликнинг сонини кўпайтиришга чек қўйиш керак. Ваҳоланки, бу бўйича ҳаракатлар анча аввал бошланган эди.


Хусусан, Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 24-сонли қарорининг 9-банди «м» кичик бандида «далил «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонунида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тўпланган бўлса, мақбул эмас, деб топилиши белгиланди.


Шунингдек, суд-ҳуқуқ амалиётини тубдан ўзгартиришга, яна ҳам аниқроқ айтганда, «провокация» (шахсни салбий оқибатларга (масалан жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир қилинишига) олиб келадиган ҳаракатларни содир этишга далолат қилиш, ундаш тушунилади) деб номланувчи тубан амалиётни буткул тугатиш мақсадида 2020 йил 10 августда Президентнинг «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.


Қолаверса, 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли қонун билан ЖПКга киритилган талабларга биноан, шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланади.


Мисол учун, бир амалдорга бориб, «шу ишни қилиб беринг, фалон сўм бераман» деб, пора олишга ундаб, олмагунча ҳол-жонига қўймай, тихирлик қилиб ва бошқа йўллар билан қизиқтириб, пулни олишга ундаса ва у амалдор пулни олаётганда тадбир қилиниб ушланса, бу жиноят учун юқоридаги қонун ва норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар бўйича амалдорни айблаш мумкин эмас. Бироқ бу қоғозда, холос. Амалда эса ҳозирги тадбирларнинг жуда кўп қисми айнан ундаш орқали амалга оширилмоқда. Айрим жиноят ишлари билан яқиндан танишиб чиқинг, бунга амин бўласиз.


168-модда билан гумонланган шахсга 211-моддани тиркаб қўйиш, эҳтиёт чораси сифатида гумонланувчини прокурор протести билан қамоққа олиш кабилар ҳам жуда баҳсли масала. Бу бўйича ҳам тегишли норматив ҳужжатлар қабул қилинган, аммо улар ҳам ҳозирча амалиётда деярли ишламаяпти.



Бир сўз билан айтганда, ҳали суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар талайгина, ҳатто керагидан кўп. Токи одил судлов тўлиқ таъминланиб, адолат қарор топмас экан, юқоридаги статистик рақамлар кўлами ва зарари бундан-да ортиб бораверади. Инчинун, «судларимиз мустақил, улар фақат қонунга бўйсунади», деган баландпарвоз гапга ҳеч ким ишонмай қўйганига анча бўлди.


Хуллас, матбуот анжуманида кўнглимга туккан саволларнинг биронтасини ҳам тилимга чиқармадим. Фурсат бўлмади, бошқаларнинг вақтини олишдан андиша қилдим. Шундоқ ҳам, бир соатга мўлжалланган машварат икки соатдан ортиқ давом этди.


Тадбирдан қайтар эканман, дилимни яна оғриқли саволлар чулғади. Уларнинг айримларини қоғозга туширдим. Балки натижаси бўлар…


P.S: Хабар берилишича, март ойида Олий суд Пленумининг навбатдаги қарори қабул қилинади. Ўша жараёнда биз юқорида тилга олган ҳолатлар ҳам инобатга олинади, деган умидимиз бор.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1624 16:57 | 05.08.2023