Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Seshanba, 21

    +19 +20

  • Chorshanba, 22

    +19 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +20 +20

  • Yakshanba, 26

    +14 +20

  • Dushanba, 27

    +18 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сув балоси – яқин ва узоқ ўтмишдаги талафотли тошқинлар

2024 йилнинг баҳори қўшни Қозоғистон учун талафотли келди. Урал дарёсининг тошиши ва ўзандан чиқиб кетиши қўшни республиканинг ўнга яқин вилоятида нохуш из қолдирмоқда. Мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 15 апрель санасида 100 минг нафардан ортиқ киши эвакуация қилинди.
Ҳодиса
200 14:04 | 17.04.2024 14:04

Фожиа кўлами Россиянинг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларига ҳам таъсир ўтказди. 120 мингдан ошиқ инсон яшайдиган Орск шаҳри яқинида тўғон бузилиши сабаб ҳудуднинг бир қисмини сув босди.



Иқлим ўзгариши ва глобал исиш даврида сув тошқинлари катта муаммо бўлиб қолмоқда. Халқимизда “ўт, сув ва туҳмат балосидан асра”, деган нақл бекор айтилмаган. Қуйида тарихдаги катта талафотларга сабаб бўлган айрим тошқинлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.



Хитой. 1931 йилда Жанубий-Марказий Хитой бир қатор вайрон қилувчи сув тошқинларига учради. Турли манбаларга кўра, мазкур ҳодиса оқибатида 145 мингдан 4 миллион нафаргача одам ҳалок бўлган. У инсоният тарихидаги энг йирик табиий офат сифатида ҳам таснифланади. 1928 йилдан 1930 йилгача Хитой қурғоқчиликни бошдан кечирди. 1930-1931 йилнинг қиши ва баҳори серёғин келди, дарёлар тошиб кета бошлади. Ёмғир ёзда ҳам давом этди, уларнинг энг юқори чўққиси 1931 йил июль-август ойларига тўғри келди. Шунингдек, мисли кўрилмаган циклон фаоллиги кузатилди: ўша йилнинг июль ойида минтақа устидан тўққизта нам циклон ўтди, норма эса йилига икки циклонни ташкил этади.


1931 йилнинг июлига келиб, мамлакатнинг энг йирик – Янцзи, Хуайхе ва Хуанхе дарёлари қирғоқларидан тошиб кетди. Кўп ўтмай, катта сув оқими ўша пайтда мамлакатнинг пойтахти бўлган Нанкинга этиб келди ва уни деярли бутунлай вайрон қилди. 19 август ҳолатига кўра, сув сатҳи меъёрдан 16 метрга юқори бўлган. 25 август куни кечқурун Катта каналга сув кириб, тўғонларни ювди. Ўша кечада 200 минг нафарга яқин одам чўкиб кетди, уларнинг аксарияти ухлаб ётган эди. Минтақада жасадлар кўп бўлгани ва озиқ-овқат етишмаслиги, очарчилик туфайли вабо ва тиф эпидемиялари бошланди, гўдакларни ўлдириш ва каннибализм (одамхўрлик) ҳолатлари қайд этилди. Ҳукумат аҳолига катта ёрдам бера олмади, чунки Хитой сиёсий инқироз ва япон оккупацияси ҳукми остида эди.


Россия. 1824 йил 19 ноябрда Санкт-Петербургда йирик сув тошқини юз берди, юзлаб одамлар вафот этди ва кўплаб уйлар вайрон бўлди. Кейин Нева дарёси ва унинг каналларида сув сатҳи нормал даражадан 4,14-4,21 метрга кўтарилди.


Тошқин бошланишидан олдин шаҳарда ёмғир ёғиб, нам ва совуқ шамол эсган. Кечқурун эса каналларда сув сатҳи кескин кўтарилган, шундан сўнг деярли бутун шаҳар сув остида қолган. Сув тошқини фақат Санкт-Петербургнинг Литейная, Рождественская ва Каретная қисмларига таъсир қилмади. Оқибатда сув тошқинидан кўрилган моддий зарар тахминан 15-20 миллион рублни ташкил этди, тахминан 200-600 га яқин одам ҳалок бўлди.


Бу Санкт-Петербургда содир бўлган ягона сув тошқини эмас. Умуман олганда, Нева делтасидаги шаҳар 330 мартадан кўпроқ сув остида қолди. У ердаги кўплаб сув тошқинлари хотирасига ёдгорлик плиталари ўрнатилди (уларнинг сони 20 дан ортиқ). Қизиғи шундаки, Санкт-Петербург ташкил этилишидан олдин Нева дельтасида энг катта сув тошқини 1691 йилда, бу ҳудуд Швеция қироллиги назорати остида бўлганида содир бўлган. Бу воқеа Швеция йилномаларида қайд этилган. Баъзи маълумотларга кўра, ўша йили Невадаги сув сатҳи 762 сантиметргача кўтарилган.


Покистон. 2010 йил июль ойида Покистонда сўнгги 80 йил ичида содир бўлган энг даҳшатли сув тошқинида 1770 нафар киши ҳалок бўлди, яна 2632 киши жароҳатланди. Узоқ давом этган ёмғирлар катта дарёларнинг қирғоқларидан тошиб кетишига олиб келди; мамлакатда ҳисоб-китобларга кўра, 1,2 миллион уй вайрон бўлган. БМТга кўра, тошқиндан у ёки бу тарзда жабрланган покистонликларнинг умумий сони 17 миллион кишига етган. Энг катта зарар қишлоқ хўжалигига етган. Жаҳон озиқ-овқат ташкилоти маълумотларига кўра, 3,6 миллион гектар майдонда шоли, пахта, шакарқамиш ва бошқа экинлар ҳосили зарар кўрган, бу мамлакат қишлоқ хўжалиги ерларининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Расмий маълумотларга кўра, тошқинлардан кўрилган зарар миқдори 43 миллиард доллардан ошган.


Жануби-Шарқий Осиё ва Ҳиндистон. 2011 йил июнь-октябрь ойларида Жануби-Шарқий Осиёда Таиланд, Ветнам, Лаос, Камбоджа, Мянма ва Малайзияда 1 мингдан ортиқ одам тошқинлар қурбони бўлди. Энг катта зарар 76 провинциядан 26 таси ва 1,5 миллион гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган Таиландда кузатилди. Табиий офат дунёдаги энг йирик гуруч ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган давлат гуруч далаларининг 12,5 фоизини вайрон қилди. Таиланд иқтисодиётига етказилган жами зарар 45 миллиард долларни ташкил этди.


2011 йил 16 декабрда “Ваши” (Сендонг) тропик бўрони Филиппин архипелагининг жанубий ороллари, хусусан, Минданао оролидан 95 км/соат тезликда ўтди. Филиппиннинг Кагаян-де-Оро ва Илиган шаҳарлари вайронкор ва шиддатли кўчки тошқинларидан энг кўп жабр кўрди. Табиий офат оқибатида жами 2500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Довул 10 минг уйни вайрон қилди ва транспорт тизимини издан чиқарди. Мамлакатга етказилган зарар 97,8 миллион долларни ташкил этди.


2013 йил июнь ойи Ҳиндистон учун нохуш келди, мамлакат шимолидаги сув тошқинлари ва кўчкилар натижасида, расмий маълумотларга кўра, 5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Булар маҳаллий аҳоли ва Ҳимолай тоғларидаги ҳинду зиёратгоҳларига йўл олган зиёратчилар саналади. Фавқулодда ҳолатга бир неча ҳафта давомида тўхтамаган кучли ёмғир сабаб бўлди. Табиий офатдан энг кўп Уттарханд штати жабр кўрди, ҳудуддан 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Уларни қутқариш учун Ҳиндистон армияси ва ҳаво кучлари “Қуёшли умид” код номи билан ўз тарихидаги энг йирик операцияни амалга оширди. Унда ўнлаб Ми-8 ва Ми-26 ҳарбий-транспорт вертолётлари, Ан-32 самолётлари, ҳаво-десант ва муҳандислик қўшинлари иштирок этди.


Бунинг устига, 2017 йил август ойида Жанубий Осиёда 1300 га яқин одам 21-аср бошидан бери содир бўлган энг даҳшатли муссон сув тошқини қурбони бўлди. Ҳиндистонда 14,5 миллиондан ортиқ одам тошқин зонасида бўлган, 60 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, 20 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги экинлари йўқолган. Бангладешда, манбаси Ҳиндистонда жойлашган дарёларда сув сатҳининг кескин кўтарилиши оқибатида тошқинлар 7,6 миллион кишига зарар етказди, 690 мингга яқин уй ва 11,4 минг гектар экин майдонлари вайрон бўлди. Непалда ҳам рекорд даражадаги сув тошқинлари кузатилди, айниқса, 11 августдан 21 августгача бўлган даврда мамлакатнинг 30 та тумани бутунлай сув остида қолган эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, мазкур ҳодиса оқибатида Жанубий Осиёда жами 41 миллион нафардан ортиқ одам сув тошқинидан жабр кўрган, уларнинг кўпчилиги бошпана, ҳосил ва мол-мулкидан айрилган.


2021 йил 29 июлга ўтар кечаси Афғонистоннинг Қамдиш вилоятидаги Меҳердиш қишлоғида ҳам кучли сув тошқинлари содир бўлди. Кучли сув оқими 100 га яқин уйни вайрон қилди ва чорва молларини нобуд қилди. Камида 40 киши тошқин қурбонига айланди. ОАВ 150 га яқин киши ҳалок бўлиши мумкинлигини хабар қилди.


Европа ва Япония. Сув балосидан ривожланган Европа давлатлари ҳам четда қолмади. 2021 йил 14-15 июль кунлари Бельгиянинг жанубий провинцияларида кучли ёмғир ёғиб, мисли кўрилмаган сув тошқинларига олиб келди. Табиий офатдан энг кўп мамлакат жанубидаги Валлония провинцияси жабр кўрди. Сув тошқинлари 40 нафардан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.


12 июль куни Германияда кучли жала бошланди, бунга Ғарбий Европада жойлашган Бернд циклони сабаб бўлди. Кучли ёмғир Шимолий Рейн-Вестфалия ва Рейнланд-Пфалцнинг бир қанча ҳудудларига ёғди. Кучли ёғингарчилик туфайли кичик дарёлар кескин кўтарилиб, бир қанча ҳудудларда ҳалокатли сув тошқинларига олиб келди. 160 дан ортиқ киши табиий офат қурбони бўлди, инфратузилмага эса катта зарар етказилди.


Яна бир ривожланган ҳудуд, Японияга ҳам сув тошқинлари талафотлари бегона эмас. 2018 йилнинг июль ойи бошида Япониянинг жануби-ғарбий ва марказий ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди, бир қанча шаҳарларни сув остида қолдирди. Энг кўп зарар кўрган ҳудуд Хиросима префектураси бўлди, (бу ерда темир йўл кўпригини сув ювиб кетди) ва Сикоку оролидаги Эхиме префектураси ҳам жиддий жабр кўрди. Фавқулодда вазиятлардан 5,6 минг киши эвакуация қилинди. Тошқинлар 200 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди.


Аброр ЗОҲИДОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид