Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +15 +20

  • Seshanba, 10

    +11 +20

  • Chorshanba, 11

    +13 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тошкент авиация заводи нега тугатилган эди?

Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини катта ёшли кишилар яхши биладилар. Маҳаллий ва хорижий телеканалларда завод ҳақида кўплаб репортажлар берилган. Омадли инсонлар Лисунов кўчаси ва Паркент бозори оралиғида жойлашган завод дарвозасидан тайёр учоқнинг биринчи парвоз учун чиқишини кузатишган: дарвоза очилиши билан катта кўча бўйлаб ўтадиган трамвайнинг электр симлари ерга тушириларди, самолёт завод эшигидан мағрур чиқиб келар эди…
Ўзгача ракурс
439 16:20 | 23.07.2024 16:20

Бир маҳаллар заводда 55 минг киши меҳнат қилган. Мазкур корхона Эйрбас, Боинг ва Локхид авиазаводларидан кейин дунёда тўртинчи ўринда турарди. Собиқ Иттифоқда бу турдаги заводларнинг энг йириги ҳисобланарди.


Авиазавод нима сабабдан тугатилгани тўғрисида турли миш-мишлар тарқалганди. Аммо оддий халқ аниқ маълумотдан хабардор эмас. Ўша вақтда Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов бу кўнгилсиз жараённинг бевосита гувоҳига, таъбир жоиз бўлса, унинг иштирокчисига айланган.


Таниқли дипломат 2023 йилда нашр этилган «Вспоминая... о будущем» (Келажак ҳақида ўйлар) номли китобида кўп нарсаларни хотирлайди. Унинг эслашича, 1992 йилда америкаликлар Тошкент авиация заводини сотиб олишга қизиқиш билдиришган ва бир миллиард доллар эвазига харидор бўлишган. Режага кўра, улар заводни батамом текислаб, ўрнига «Боинг» самолётини таъмирлашни ва унга хизмат кўрсатиш маркази очишни мўлжаллашган. Лекин республика раҳбарияти юқори технологияга асосланган ишлаб чиқаришни йўқотишга розилик бермаган.


Москвада С.Ильюшин номидаги конструкторлик бюроси (КБ) бўларди. У ИЛ туркумига кирувчи барча самолётларни ишлаб чиқариш ва сотишга оид муаллифлик ҳуқуқи ва лицензияга эга эди. Тошкентдаги заводда ИЛ-76 ТД транспорт самолёти, ИЛ-78 ёнилғи қуйиш ҳамда радиоэлектрон кузатувчи АВАКС вариантидаги учоқлар тайёрланарди.


Завод ишлаб чиқарилган самолётларни ўз ихтиёри билан сотолмаган. Собиқ иттифоқдаги бир неча юзлаб заводлардан эҳтиёт қисмлар олинган. Табиийки, бу каби барча масалалар Москвада ҳал этилган. Мамлакатимиз мус­тақилликка эришгач ҳам, узилишлар билан бўлса-да, учоқ ишлаб чиқариш бир муддат давом этган.


Киевдаги Антонов номидаги авиазаводда ишлаб чиқариладиган машҳур Руслан ва Мрия учоқларининг қанотлари Тошкент маҳсулоти эди.


Пойтахтимиздаги заводнинг ИЛ-114 йўловчи учоқларига ўз пайтида Ҳиндистон, Озарбайжон ҳамда Россия харидор бўлган. Уларни сотишга эса лицензия сўралган.


Шоқосим Шоисломов мазкур масала бўйича ўтказилган музокараларда қатнашганини, Тошкент ва КБ ўртасида воситачи бўлганини ўз асарида қайд этади. КБ Бош директори Генрих Новожилов ва Ўзбекистон Бош вазири Ўткир Султонов ўртасида 2000 йил бўлиб ўтган суҳбатда ИЛ-114 учун сертификат олиш ва келгусида уни сотиш учун 40 миллион доллар атрофида маблағ зарурлиги билдирилади. КБ раҳбари бу маблағ йўқлигини маълум қилади. Ҳукуматимиз раҳбари ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги учун харажатларни Ўзбекистон зиммасига олишига розилик беради. Шундан сўнг КБ барча зарур техник ҳужжатларни тақдим этади. Натижада Тошкент заводи қайта ишлаб кетади ва бир неча ўнлаб учоқларни экспорт қилишга эришади. Энг муҳими, ишчи ўринлари сақлаб қолинади.


Г.Новожилов билан учрашувларнинг бирида унинг КБ тақдиридан безовта бўлаётганини фаҳмладим, деб хотирлайди китоб муаллифи. КБ лабораторияси, ишлаб чиқариш ҳудуди, таж­риба-синов аэродроми ва бошқа иншоотлари Москванинг марказий қисмида жойлашган эди. Бу эса турар-жой, рес­торан, савдо марказлари ва бошқа фойдали объектлар қуриш учун жуда қулай. Новожилов бу ҳудудни хусусийлаштиришга қатъиян қарши чиқади.


Аммо Бош директор ўринбосари турли найранглар билан КБнинг тугатилишига эришади. Бу эса Тошкент заводига бевосита таъсир қилади ва бизга қарши «ўйин»лар бошланиб кетади.


Қандайдир кучлар ўша пайтдаги Россия ҳукуматининг мудофаа саноати мажмуаси бўйича раиси ўринбосари С.Ивановнинг қулоғига ҳарбий ҳаво кучлари учун ИЛ-76 самолётини хорижда, яъни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида асоссиз гапларни қуйишади.


Тақдир ўйинини қарангки, айни шу пайтга келиб, Россиянинг қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаси экспорти билан шуғулланиш ҳуқуқи Росвооружениега олиб берилади. Унинг илк шартномаларидан бири Хитойга 50 дона ИЛ-76 самолётини етказиб бериш бўлади. Тошкент авиация заводи Бош директори Вадим Кучеров Москвага чақиртирилиб, ундан бир миллиард долларлик шартномани бажариш талаб қилинади.


Шартнома шартлари билан танишиб чиққан Кучеров норозилик билдиради. Чунки шартномада самолётларни аввалги йиллардаги эски нархда сотиш қайд этилганди. Бу орада эса эҳтиёт қисмлар нархи 30-40 фоизга ошиб кетганди.


Завод раҳбари зарарга маҳсулот ишлаб чиқариш тўғри эмаслигини айтиб, Ш.Шоисломовга мурожаат қилади. Элчи Тошкентга боғланиб, мутасаддиларни вазиятдан бохабар қилади. Пойтахтдан Росвооружение билан масалани ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқ олинади. Хитойликларга янги нархлар асосида шартномани янгилаш ёки эски нархларда эҳтиёт қисмлар етказиб бериш талаби қўйилади. Бунга россияликлар рози бўлишмайди, албатта.


Шундан сўнг рус матбуоти қоралаш компаниясини бошлайди. Ўзбеклар муҳим контрактни бажаришдан бош тортишяпти, деб аюҳаннос солишади. Жамоатчилик шартноманинг асл моҳиятини билмагани учун матбуотга ишонади.


Хитойликлар вазиятни билиш ва баҳолаш учун Тошкентга келишади. Улар бизнинг ҳақ эканимизга иқрор бўлишади. Шундан кейин россияликлардан олинган аванс маблағни қайтаришни, шартномани бузганлик учун жарима тўлашни талаб қилишади. Халқаро жанжалнинг олдини олиш мақсадида Росвооружение талабни бажаради.


Мазкур воқеа Тошкент авиазаводининг россиялик шериклари билан муносабатларига жиддий путур етказади. Бир муддат ўтгач, Россияда Авиа­саноат корпорацияси бирлашмаси ташкил этилади. Биздаги заводга 250 миллион доллар тўлаб, бирлашмага қўшилиш таклифи берилади. Табиийки, Тошкент бу таклифни рад этади. Шундан кейин Россия ИЛ-76 ишлаб чиқаришни Ульяновскдаги Авиастар заводига ўтказишга қарор қилади. Иложсиз қолган Тошкент эса мажбурликдан авиация заводи фаолиятини тўхтатади.


Ўрни келганда айтиш жоизки, Россиядаги заводда ҳанузгача учоқ тайёрлаш тизимли йўлга қўйилмаган.


Аброр ХОН


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс