Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 775.0234

  • EUR

    14 090.8528.59

  • RUB

    134.600.22

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 07-October

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Dushanba, 07

    +25 +20

  • Seshanba, 08

    +25 +20

  • Chorshanba, 09

    +25 +20

  • Payshanba, 10

    +24 +20

  • Juma, 11

    +25 +20

  • Shanba, 12

    +22 +20

  • Yakshanba, 13

    +19 +20

  • Dushanba, 14

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон чигиртка балосига қанчалик тайёр?

Йўлида учраган нарсани еб битириб кетаверадиган офат — чигирткалар тўдаси қишлоқ хўжалигига жиддий хавф солиши турган гап. Айни пайтда мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларидаги чўл ва далаларга бу ҳашаротларнинг ёпирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хўш, бу ҳолат қайси ҳудудларда кузатилмоқда ва унга қарши қандай чоралар қўлланилмоқда? Иқлим тобора исиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистон чигиртка балосига қанчалик тайёр? Ishonch.uz мухбири шу каби саволларга жавоб олиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот котиби Сабина Садинова билан боғланди.
Жамият
467 14:08 | 10.06.2024 14:08

— Азалдан Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё каби воҳа ҳудудларида чигирткалар учрайди. У ерларда асосан, "Марокаш" чигирткалари кўпроқ тарқалган. Уларнинг хажми кичик, лекин тўда ҳосил қилувчилиги билан қишлоқ хўжалиги учун жиддий хавф туғдиради. Ўз вақтида зарур чоралар кўрилмаса, улар аҳоли томорқалари, ҳатто хонадонларигача кириб боради.


Юртимизда ҳар йили уларга қарши кураш тадбирлари олиб борилади. Агентликда чигиртка ва "тут парвонаси"га қарши курашиш хизмати бўлими бор. Бу бўлим томонидан йил давомида қишки, баҳорги кузатувлар ўтказилади ва чигирткалар тухум қўйган ҳудудлар аниқланади. Шунга қараб, келгуси йилда қайси ҳудудда ва қанча чигиртка тарқалиши мумкинлиги башорат қилинади. Сўнг, шунга яраша техникалар, ёқилғи, кимёвий воситалар заҳираси жамғарилади.


Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Бухородаги вазият ҳақида гапирадиган бўлсак, агентлик томонидан ўша ҳудуддаги 14 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши хавфи башорат қилинган эди. Бухоро чўлларида 500 метр радиусда тўда ҳосил қилувчи "Саксовул букри" чигирткаларининг ёпирилганлиги кузатилди. Бу турдаги чигирткалар саксовул билан озиқланади ва жузғун ўсадиган қумларда кўпроқ учрайди. Айни пайтда бу ҳудуддаги 12 минг 324 гектар майдонда чигиртка тарқалганлиги аниқланиб, қўшимча ерлар билан жами 13 минг 321 гектар ерда кимёвий тадбирлар ўтказиб бўлинди.


Бир неча кун аввал, қўшни Қозоғистон билан чегарадош бўлган ҳудудларимизга ҳам чигирткалар тўдаси ёпирилиши мумкинлиги бўйича хабарлар тарқалди. Чегарани бу ҳашаротлар учун ёпиб бўлмайди, фақатгина кузатиб, назорат олиб борилади ва хавф туғилганида, мутахассислар томонидан зудлик билан қарши чоралар қўлланилади. Айни пайтда чегарада бу борада қатъий назорат ўрнатилган, зарур чоралар кўриш учун барча заҳиралар тахт қилиб қўйилган.


Шуни ҳам айтиб ўтишим лозим, қўшни республикада тизим бироз бошқача, эҳтимол шунинг учун у ерда ҳолат фавқулодда вазият даражасига келган. Гап шундаки, Ўзбекистонда чигирткага қарши кураш тизими давлат ташкилотлари томонидан олиб борилади. Қўшни республикада эса, давлат ташкилотлари томонидан башорат маълумотлари тайёрлаб берилади, холос. Сўнг тендер эълон қилинади ва унда ютиб олган ташкилот кураш тадбирларини олиб боради. Бунда бироз вақт йўқотиш ва зарарнинг ортиши кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.


Матбуот котибининг қўшимча қилишича, БМТ таркибидаги ФАО номли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг чигирткага қарши кураш тадбирларини олиб бориш бўйича алоҳида дастури мавжуд. Ўша дастур доирасида Марказий Осиёда бир-бирига чегарадош бўлган, айнан чигиртка тарқалиши мумкин бўлган ҳудудлар — Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда Кавказ ҳудудлари учун илмий ишлар синовдан ўтказилади.


Хусусан, жорий йилнинг 7 июнь куни чигирткаларга қарши курашишда микробиологик усулни қўллаш бўйича синов ўтказилган ва бу усул тўлиқ ўз самарасини берган. Кимёвий ҳамда микробиологик усулларнинг бир-биридан фарқи шундаки, хавф жуда катта ва қамраб олиш қийин бўлган ҳолатда зудлик билан кимёвий кураш қўлланилади. Унда чигирткалар максимум 6-8 соат ичида заҳарланади ва нобуд бўлади. Биологик усул эса, 10 кун атрофида ўз таъсирини кўрсатади. У атрофдаги ўсимликларга зарар етказмайди, у фақатгина чигирткага таъсир қилади. Бу усул асосан юқорида айтиб ўтилган, саксовул билан озиқланувчи ва тўда ҳосил қилмайдиган чигирткалар учун қўлланилади.


Холида Эгамбердиева


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0