Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 860.09-5.57

  • EUR

    13 515.955.72

  • RUB

    123.64-1.5

-3C

-3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-3c

  • Hozir

    -3 C

  • 09:00

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +3 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-December

-3C

  • Hozir

    -3 C

  • 09:00

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +3 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Juma, 13

    1 +20

  • Shanba, 14

    +3 +20

  • Yakshanba, 15

    +3 +20

  • Dushanba, 16

    -10 +20

  • Seshanba, 17

    -5 +20

  • Chorshanba, 18

    -1 +20

  • Payshanba, 19

    1 +20

  • Juma, 20

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Рус каналларига тақиқ: собиқ совет давлатларида вазият қандай?

Ривожланган ахборот асрида телевидениега шунчаки томоша воситаси сифатида қараш болаларча соддаликдир. Гарчи Интернет аҳамияти ортаётган бўлса-да, оддий аҳолини манипуляция қилишда телеканаллар ҳамон муҳим роль ўйнайди.
Ўзгача ракурс
463 10:39 | 25.01.2024 10:39


Рус каналларига тақиқ



Машҳур каналлар ўз контентининг маълум қисмини Интернетга кўчирган ҳолда ҳам тарғиботни давом эттиришяпти. Яъни телевидение ҳануз ўта кучли қурол бўлиб қолмоқда.


Биз яшаётган ўзбек жамиятига таъсир қилаётган йирик ва марказлашган пропаганда тармоқларидан бири бу, албатта, Россиянинг давлат телеканалларидир. Рус тилини тушунадиган аудиториянинг кўплиги, Россия билан иқтисодий-тарихий боғлиқлик ҳам бунинг аҳамиятини оширади. Боз устига, ҳануз «совет ностальгияси»ни унутмаган катта ва ўрта авлод рус пропагандасининг асосий мухлисларидан бўлиб қолмоқда.


Куни кеча Россиянинг «НТВ» телеканали орқали тарихчи Михаил Смолиннинг ўзбеклар, қозоқлар ва бошқа халқлар ҳақидаги гаплари ҳаммани жунбушга келтирди. Фаоллар Смолинга ўхшаган шахсларга тақиқ қўйиш каби ташаббуслар билан бирга рус каналларини Ўзбекистонда чеклаш таклифини илгари сурди. Шу ўринда, собиқ совет маконида Россия пропагандачи каналлари билан боғлиқ вазият қандай, деган савол туғилади.


Болтиқбўйи


Гарчи ўртада уруш келиб чиқмаган бўлса-да, ҳозирда Болтиқбўйи республикалари ва Россия муносабатлари ўта совуқлашиб кетган. Бу ижтимоий-маданий алоқаларда ҳам ўз аксини топган. Украина уруши бошланган 2022 йилгача ҳам Болтиқбўйида Россия каналлари турли даражада тақиққа тушиб келганди. Масалан, Латвияда 2019 йилда тўққизта, 2020 йилда еттита канал эфирдан олиб ташланган. Украина босқини вазиятни кескинлаштирди. Жумладан, Эстония, Латвия ва Литвада 24 февралдан бошлаб, Россиядан эфирга узатиладиган ҳар қандай канал фаолияти тақиқланди. Ҳатто рус каналларини томоша қилишга жарима ҳам белгиланди.


Украина


Россия телеканалларида аксарият ҳолларда Украинадаги вазият муҳокама қилинади. Аммо Украинада бу каналлар бундан ўн йил олдиноқ тақиққа туша бошлаганди. Жумладан, Донбасс ва Қримда айирмачилик ҳаракатлари бошланган 2014 йил марть ойида Украинада бирйўла 5 та Россия канали («Россия 1», «Россия 24», «ОРТ», «РТР», «Планета» ва «НТВ-Мир» намойиши тўхтатилди. Ўша йилнинг июль ойида эса «РТР-Планета», «НТВ-Мир», «Россия 24» ва «ТВ Центр-International» каналлари Украина хавфсизлигига таҳдид солувчи ва қонунларига тўғри келмайдиган ахборот ресурслари дея топилди.


Босқин бошлангач, нафақат телевидение, Россия билан ҳар қандай маданий алоқалар тақиқланди.


Ўз навбатида, Россия 2022 йилда Украинанинг тўрт ҳудудидини эгаллаб олгач, бу ҳудудларда ўз каналларини намойиш эта бошлади. Қримда эса бу иш 2014 йил мартдаёқ амалга оширилганди.


Молдова ва Кавказ


Молдова Игорь Додон президентлиги даврида Россия билан ижобий алоқаларга эга эди. Украина босқинига қадар Молдовада рус телеканаллари айтарли чекловга тушмаган. Аммо қўшни давлатдаги фожиалардан кейин Кишинёв жиддий чораларга қўл ура бошлади.


Жумладан, 2023 йил октябрда Молдова Хавфсизлик ва ахборот хизмати Россиянинг «Россия 1», “Россия 24», «Биринчи канал», «НТВ», «ТВЦ», «Звезда» ва бошқалар каби телеканаллари намойиши ва веб-сайтлари блокланганини таъкидлади. Шунингдек, RT, Izvestia.ru, Smotrim.ru хизмати, Известия ФМ радиоси ва Маяк ҳам блокланган. Ушбу блокланган оммавий ахборот воситаларининг аксарияти бевосита Россия расмийлари томонидан назорат қилинади. Жами 22 телеканал ва ахборот ресурси тақиққа учради.


Грузияда рус каналлари билан боғлиқ вазият қизиқ тарихга эга. 2008 йил август воқеаларидан кейин мамлакатга кремлпараст телеканаллар тақиқланди, аммо 2012 йил ҳокимият алмашгач, тақиқ бекор бўлди. Миллий алоқа комиссияси мамлакатда рус каналларини трансляция қилишни тақиқламади, бироқ кўпчилик операторлар мустақил равишда бундай чекловларни киритдилар – бу асосан «Россия», «Первый канал», «НТВ» ва бошқа ахборот каналларига нисбатан жорий этилди, кўнгилочар каналларни қайта кўрсатишда давом этишди. «MagtiCom» оператори каналларни тўлиқ эфирга узатди.


Қорабоғда Озарбайжон тўлиқ ғалаба қозонгач, Арманистонда ҳам Россия каналларини чеклаш масаласи кўтарилди. Жумладан, бош вазир аппарати раҳбари Араик Арутюнян рус ОАВларини Арманистонга қарши гибрид уруш олиб боришда айблади. Аммо ҳозирча мамлакатда расман рус каналлари тақиқланганича йўқ.


Озарбайжонда рус телеканаллари билан биргаликда қатор турк каналлари ҳам намойиш этилади. Озарбайжон аудиовизуал кенгаши раҳбари Исмет Сатторовга кўра, озарбайжонликлар рус ва турк каналларидан кўра, миллий эфирларни кўпроқ кузатишади. Жумладан, 95 фоиз аҳоли Озарбайжон каналларини кўради, дейди у.


Марказий Осиё


Марказий Осиёда Россия телеканаллари ёппасига чекловларга дуч келмаган. Лекин жамоатчилик ва зиёлилар орасида рус каналларини чеклаш ва уларга қарши ахборот ресурсларини кучайтириш масаласи ўртага ташланади. Лекин шунга қарамасдан Марказий Осиё рус ахборот оламининг кучли босими остида қолмоқда.


Масалан, Қозоғистонда Украина уруши бошлангач, пропагандачи каналларни тақиқлаш бўйича петиция 6 мингдан ортиқ овоз тўплаган. 2024 йил бошида Қозоғистондаги сунъий йўлдош ва Интернет телевидениеси оператори TVCOM Россиянинг бир қанча телеканалларини, жумладан, «Первый канал»ни ҳам эфир жадвалидан чиқариб ташлади. Қарор ахборот кун тартибига эга каналлар сонини қисқартириш доирасида қабул қилинган.


Туркманистон ва Қирғизистонда 2022 йилнинг майида рус телеканаллари узатилиши тўхтаб қолди. Бунга АҚШ ва Европа томонидан киритилган санкциялар сабаб қилиб келтирилди. Кейинчалик эфирлар тикланди.


Тожикистонда ўтказилган тадқиқотга кўра, гарча рус каналлари таъсири сақланиб қолаётган бўлса-да, мамлакатда ўзбек ва форс кўнгилочар телеканалларига қизиқиш кучаймоқда. Бу ерда ҳам тақиқ масаласи расмий миқёсга кўтарилгани йўқ.


Таъкидлаш жоиз, Россия пропагандага алоҳида аҳамият қаратади ва аҳолиси оч-яланғоч қолса-да, катта пул ажратишдан тўхтамайди. Украинада уруш бошлангач, мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко Ўзбекистонда рус каналларини тақиқлаш бўйича расмийларга сўров юборганди. Аммо мамлакатда каналлар транслацияси давом этмоқда.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид