+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

9 кунда ёзилган “Уйда ёлғиз”

Биласизми, ҳар йили Янги йилда мириқиб томоша қиладиган “Уйда ёлғиз” бадиий филми 1990 йилда экран юзини кўрган. Ушбу кинокартина 3 ой давомида прокат рейтингида етакчилик қилади сўнг 27 йил давомида кассабоп филмлар қаторида туради.
Ўзгача ракурс
862 10:30 | 30.12.2025 10:30


Бу филмни эртак, деса ҳам бўлаверади. Жумладан, ёш бола ёмонлик билан курашади ва ғалаба қозонади. Қолаверса, Кевин жиноятчиларни доғда қолдириш мақсадида ясаган қопқонлар ҳаётда кинодагидек самара бериши қийин.


Бундан ташқари, аксар эртаклардаги каби дастлаб бош қаҳрамоннинг омади юришмайди, адолацизликларни бошидан кечиради. Ота-онаси унга қулоқ тутмайди, ака-опалари томонидан инкор қилинади, ҳатто, чордоққа қамаб қўйишади.


Оилада ўрнини топа олмаган бола ўзига ўхшаш одамовилар – қария Марли ёки каптарлар билан ўралашиб юрадиган аёл билан дўстлашади. Уйда ёлғиз қолган болакай ҳаммаси мумкинликдан то яқинларга жавобгарлик ҳиссини англашгача бўлган жараённи босиб ўтади, руҳан улғаяди. Қария Марлининг яқинлари билан топишишига ҳам сабабчи бўлади.


Филм режиссёри Крис Коламбуснинг эслашича, ўша пайтда болакай Маколей Калкиннинг оиласида вазият мураккаб бўлган. Хусусан, унинг ота-онасини кўпроқ ўғли оладиган гонорар қизиқтирган. Кейинчалик ёш актёр оиланинг кредитини тўлашига тўғри келган.


Яна бир маълумот: филм ссенарийсини режиссёр Джон Хьюз 9 кунда ёзиб тугатган. Аммо экранлаштиришни болалар билан осон тил топишадиган Крис Коламбусга ишониб топширган.


Режиссёр биринчи учрашувдаёқ бош ролга Маколейни танлайди. Унинг маҳорати, қолаверса, Голливуд хуш кўрадиган мукаммал қиёфадаги болалардан фарқ қилиши билан Крис Коламбусга маъқул келганди.


Кўплаб гангстер филмлари қаҳрамонлари саналмиш Джон Пеши мазкур кинокартинада ҳам жиноятчи образида намоён бўлади. У тасвирга олиш жараёнида ўзини анча ноқулай ҳис қилган. Чунки режиссёр болалар борлиги туфайли сўкинишни тақиқлаб қўйганди.


Бундан ташқари, Джон Пеши қўрқинчли қиёфаси билан Маколей Калкинни қўрқитиб юбормаслик учун тасвирга олиш давомида унинг кўзига кўринмасликка ҳаракат қилган. Ёшлик хотираларимиздан чуқур жой олган “Уйда ёлғиз” киноси ҳақида битганларимиз ҳозирча шу.





Алижон АБДУСАТТОРОВ


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс