Валюта UZS
  • USD

    12 712.0935.36

  • EUR

    14 927.8152.94

  • RUB

    162.641.61

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 09-July

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • Chorshanba, 09

    +26 +20

  • Payshanba, 10

    +25 +20

  • Juma, 11

    +24 +20

  • Shanba, 12

    +25 +20

  • Yakshanba, 13

    +25 +20

  • Dushanba, 14

    +27 +20

  • Seshanba, 15

    +27 +20

  • Chorshanba, 16

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Айка": Москвадаги гуманитар ҳалокат, одамлар ва ҳайвонлар ўрни алмашган жамият ҳақида фильм

Ҳаётингизнинг 100 дақиқасини сарфлаб, дунёнинг бошқа томонини, кўпчилик учун қоронғи томонини кўришни истайсизми? Сиз инсонлар ва ҳайвонлар роли алмашиб қолган рўйи заминда яшаётганингизни билишга ва унга борича назар ташлашга журъат қила оласизми?
Ўзгача ракурс
958 02:09 | 11.06.2024 02:09

Аслида ағдар-тўнтар бўлган дунёда нафас олаётганингизни ва бу ерда шайтонлар инсонларнинг сийратида эканлигини томоша қилишга тайёрмисиз?


Тайёр бўлсангиз, "Айка" фильми сиз учун. 100 дақиқалик мазкур фильм оппоқ қор, оппоқ осмон одамларнинг ичидаги зулматни ёриштира олмагани ва уларнинг фожиасини арита олмаслиги ҳақида. Фильм воқеалари қорга бурканган, аёз ва чиройли Москва шаҳрида кечади. Аммо бу чиройнинг ичида қандай кулфатлар, қандай разолатлар ҳукм сурмоқда? "Айка" уни бир қирғиз қизи образида сизга таништиради. Режиссёр фильмга стартни инсоннинг курраи заминга қадамидан бошлаган. Яъни, экранда дастлаб туғруқхонада эндигина ер юзига қадам қўйган чақалоқлар тасвири бир муддат намоён бўлади. Айнан шу тасвир жуда аҳамиятли. Чунки ерга одам аталмиш мавжудот қадам босди. Аммо бу қадам босганларнинг ҳаммаси ҳам одам бўлиб қола оладими? Ёки... Фильм шу ҳақда.


Воқеалар ривожи


Фильм қаҳрамони бўлган Айка исмли қиз – Қирғизистондан Россияга ишлаш учун келган меҳнат муҳожири. У фарзандини дунёга келтирган куниёқ, туғруқхонадан қочиб кетди. Сиз буни психологик жароҳат, масъулиятдан қочиш ёки жоҳиллик дерсиз. Йўқ, ҳар қанақасига бўлса ҳам у пул топиши керак, сабаби унинг қарзи бор. Агар у қарзини узмаса, қарз берганлар унинг бошини узиш пайига тушган. Ўша куни у оғриқ ва қон кетишига қарамай, парранда гўштини тозалайдиган хароба, ифлос бўлган манзилга бориб ишлади.


У ерда хотин-қизларнинг тинимсиз меҳнат қилганига ҳақ тўланмади. Иш берувчи маҳсулотларни олгач, қочиб қолди. Айка чўнтагида чақасиз, оғриқ ва қон кетиши исканжасида. Унинг Россиядаги меҳнат миграцияси бўйича ҳужжати эскирган. Шунинг учун у ноқонуний тарзда ишлаётган муҳожир саналади. Ўша тунда у ўзи каби ноқонуний ишлаётган ва ташландиқ жойда жон сақлаётган мигрантлар турар жойига борди. У ерда милиция ходимларининг муҳожирларни истаган кўйга солиши, тепиши ҳақоратлаши намоён бўлади. Фильм Айканинг кўзи ёришидан кейинги беш кунлик кечинмалари ва ҳолатини кўрсатган. Хаёлпараст, қандайдир орзулар оғушида бўлган қизнинг фожиасини шу беш кун намоён қилиб беради.


Тунлари оғриқдан минг азобда тўлғанаётган қиз тикувчилик бизнесини қандай бошлаш ҳақида китоб ўқийди. У тинимсиз иш излади. Аммо Россияда ҳужжати эскирган муҳожирга биров иш бермаслиги, бундай одам ҳайвондан паст кўрилиши, бу жамиятда чорасиз инсоннинг бошини биров силамаслиги ва ўлиб кетиши ҳеч гап эмаслиги очиб берилган. Ва ниҳоят, қиз қирғиз юртдошининг ўрнига ҳайвонларни даволовчи ветеринария марказида бир кун ишлашга муяссар бўлди. Марказда кучук, мушук ва бошқа ҳайвонлар парвариш қилинади, уларни эркалашади, даволашади, қиммат хизматларда операция қилишади.


Аммо марказда фаррош бўлиб ишлаётган ва оғир вазиятга тушган Айканинг ҳолини биров сўрамади. Унга на қарз, на аванс берилди. Қиз пулни топа олмади. Ва туғруқхонага ташлаб келган боласини қарз ўрнига беришини айтди. Қарз берганлар боласининг отасини сўраганда, Айка боланинг отаси йўқлиги, уни зўрлашганини тушунтирди. Шундай қилиб у келаси куни туғруқхонадан фарзандини олиб чиқиши, болани юборилган машинадаги одамларга топшириши керак эди.


Оналик инстинкти


Қор. Одамлар. Совуқ об-ҳаво ва чинқириб йиғлаётган гўдакни кўтарганча, туғруқхонадан чиқаётган Айка... 25 ёшли қиз катта-катта кўзларини очганча атрофга хавотирли боқмоқда, у атрофдаги машиналарга бир-бир назар ташлади. Лекин шу топ Айкада оналик инстинкти уйғонди. Жон ҳолатда нотаниш бино ичига ўзини урди. У бор овози билан йиғлаётган чақалоққа кўкрагини тутди. Энди чинқираётган гўдакнинг овози тиниб, уни ўрнини Айканинг йиғиси эгаллади.




Ҳа, ёвуз одамлар таҳдид қилганда, оғриқдан букчайиб қолганда, доктор: «Ўласан, дори ич», деганда, пулини ололмай алданганда йиғламаган Айка боласини эмизаркан ёш тўкди. У юқорига қараганча унсиз йиғларди... Мана шу ерда фильм ниҳоясига етади. Томошабинни чексиз саволлар остида қолдириб, фильм тамом бўлди. Аммо мен бир томошабин ўлароқ, фильмни илоҳий адолатга ишонч ҳисси билан якунладим. Фильм давомида Айка каби мухожирларнинг ҳайвончалик қадри бўлмаганига эмас, гуманизмнинг ҳалокатига, ҳайвонлашган жамиятга ачиндим.


Мазкур фильм режессиёри Сергея Дворцевого, "Айка" образини эса Самал Еслямова жонлантирган. Халқаро "Канн" кинофестивалида "Айка" фильми 2018 йилда "Энг яхши аёл роли учун" номинациясига лойиқ кўрилди. Халқаро "COTTBUS" кинофестивалида эса Гран- прига сазовар бўлди. Худди шу йили Токиода ўтказилган кинофестивалда яна бир марта "Айка" Гран-прини қўлга киритди.


Мафтуна Каримова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс