Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +2 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ернинг “ҳимоя қалқони” катта хавф остида қолмоқда

Таниқли ўзбек фантаст ёзувчиси Ҳожиакбар Шайховнинг “Умид сайёраси” ҳикоясида ўз планетасидаги атмосферанинг емирилиши оқибатида яшашга бошқа жой излаган мавжудотлар ҳақида ҳикоя қилинади. Гарчи, тўқима бўлса-да, мазкур ҳикоя қайсидир маънода ўз бағрида ҳақиқатни жамлаган.
Ўзгача ракурс
431 16:33 | 18.06.2024 16:33

Ёзувчи атмосфера ҳимоя қалқони экологик фожиалар сабаб йўқ қилинган сайёра мисолида ерликларни огоҳлантиради. Афсуски, яшаш учун якка ва ягона бўлган она Еримизнинг ҳимоя қалқони бўлган озон бўйича ҳам вазият кўнгилдагидек эмас. Яқинда айрим оммавий ахборот воситаларида Антарктида материги устидаги “озон туйнуги” яна катталашиб кетгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.


Таъкидлаш керакки, 2020 йилга келиб, туйнук билан боғлиқ хавф анча камайгани қайд этилганди. Бироқ 2022 йил охиридан бошлаб вазият яна ёмонлаша бошлади. Олимларнинг айтишича, мазкур ҳодиса Ер шаридаги барча аҳоли учун катта талофат туғдиришга қодир.


Озон туйнуги борлиги ҳақида биринчи марта олимлар 1980 йилларда билишган эди. Бу ҳодиса Ер сайёрасидаги тириклик хавфи деб топилди, чунки озон қатлами сайёра юзасини қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.


Туйнукнинг ўлчами ҳар доим ҳам бир хил бўлмаган. Диаметри 1000 км.дан ортиқ бўлган озон тешиги биринчи марта 1985 йилда жанубий яримшарда, Антарктида устида бир гуруҳ британиялик олимлар томонидан топилганди. Олимлар Шанклин, Фарман, Гардинерлар Nature журналида ҳодисага тегишли мақола чоп этишган. Ўшанда туйнук ҳар августда пайдо бўлди ва декабр-январда йўқолади. Шунингдек, озон емирилишлари фақат жанубий қутбга хос бўлиб қолмади. Арктикадаги Шимолий ярим шарда ҳам куз ва қишда кўплаб мини-озон тешиклари мавжуд бўлади. Бундай туйнукларнинг майдони 2 миллион км² дан ошмайди, унинг мавжуд бўлиш вақти бир ҳафтагача давом этади.


Озон қатлами нима учун муҳим ва унинг емирилиши катта фалокат сифатида кўрилиши керак?


Энг асосийси, озон қатлами тирик ҳужайралар учун ҳалокатли бўлган қуёш ультрабинафша нурланишининг бир қисмини ютиб юборади. Қатламнинг асосий қисми стратосферада, ер юзидан ўртача 15-50 км. баландликда жойлашган. Қутбларда эса бу бор-йўғи 8 км. баландликдан бошланади. Жуда катта қатламни ташкил этса-да, озоннинг зичлиги жуда паст, агар у ер юзидаги ҳаво қадар зичлаштирилса, атиги 3,5 мм.ли жуда юпқа плёнка ҳосил бўлади. Озон кимёвий жиҳатдан кислород моддасига яқиндир. Эркин кислород атомлари кислород молекуласи билан бирлашади ва озон пайдо бўлади (О-О2->O3). Озоннинг ўзи жуда зарарли модда, агар оддий ҳаётимиз учун оладиган бўлсак, инсонни ўлдириши ҳам мумкин, чунки у ғирт заҳар. Бироқ кимёвий ва жўғрофий тузилишига кўра озоннинг вазифаси қутқарувчи позициясига ўтади. Озон қатламининг заифлашиши ультрабинафша қуёш нурларининг океан сувларига таъсирини оширади, бу денгиз ҳайвонлари ва ўсимликлари ўлимининг ошишига олиб келади. Инсонлар бундан зарарланмайди дея айта олмаймиз, энг ёмони ўта хавфли тери саратони кўпаяди, ультрабинафша нурлар сабаб иммун тизими сусайиб, кўриш қобилиятига зарар етади.


Антарктида атмосферасидаги огоҳлик қўнғироғидан сўнг, 1985 йилда озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Вена конвенцияси тузилди. 1987 йил сентябрь ойида эса Монреалда озон қатламини емирувчи моддалар бўйича протокол (Монреал протоколи) имзоланди. 2016 йилга келиб уни 197 давлат имзолаган. У бир неча тоифадаги 100 га яқин кимёвий моддаларни кузатиб боради. Озон қатламини емирувчи моддаларнинг ҳар бир гуруҳи учун ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг босқичма-босқич тўхтатилиш жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, улар охир-оқибат уларни бутунлай йўқ қилишга қаратилган. 1996 йилда хлорфторуглеродларни ишлаб чиқариш бутунлай тўхтатилди. Ҳисоб-китобларга кўра, Монреал протоколининг тўғри амалга оширилиши 2030 йилга келиб 2 миллион тери саратони ҳолатининг олдини олишга ёрдам беради.


Бироқ... Айрим вақтларда озон қатлами тикланиб бораётгани ҳақиқат, лекин охирги пайтда барчаси тескари томонга айланмоқда. Олимлар Антарктида озон тешиги 2040 йилга келиб йўқолишини башорат қилгандилар. Бироқ 2022-2023 йилги аҳволнинг ёмонлашуви бу умидларга соя солмоқда. 2023 йилги озон туйнуги аллақачон уч йил олдинги ҳажмдан ошиб кетди, кузга келиб унинг майдони 26 миллион км.дан ошди — бу Антарктидадан деярли икки баравар катта ҳудуд саналади.


Қизиғи, озон туйнугини катта хавф ҳисобламайдиган, вазият аслида бошқача эканини исботлашга уринувчилар ҳам бор. Баъзи олимларнинг таъкидлашича, озон тешиклари бўйича вазият у қадар ёмон эмас. Томас Роу номидаги Энергетика ва атроф-муҳит бўйича иқтисодий сиёсатни ўрганиш институтининг собиқ катта илмий ходими Бен Либерман Монреал протоколи унчалик зарур эмаслигига ва озон тешиклари муаммоси жуда бўрттирилганига ишонади: “1980 йиллар давомида юзага келган озон қатлами 1990 йилларнинг бошларида тўхтаб қолган. Буни Монреал протоколи билан боғлашга ҳали эрта”.


У, шунингдек, озон қатламининг емирилиши билан инсон, ҳайвонлар ва ўсимликлар саломатлигига хавф ортиши ўртасидаги боғлиқлик жуда баҳсли, деб ҳисоблайди: “Озон қатламининг емирилиши ўз-ўзидан инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказмайди. Олимлар гуруҳи статистик жиҳатдан оғриқли тенденциялар топилмаганлигини тан олади. Шунинг учун айтиш мумкинки, озон қатлами қалинлигининг аҳоли пунктларида ультрабинафша нурланишига таъсири шунчалик кичикки, ҳатто уни аниқлаш қийин”.


Француз олими Хорун Тазиев ҳам худди шундай фикрда. Унинг фикрича, озон туйнукларининг пайдо бўлиши мутлақо нормал ҳолат ва бунинг учун ҳеч нарса қилиш шарт эмас: “Озон тешиги — табиий туйнук бўлиб, октябр ойи бошида Антарктида устида пайдо бўлиб, декабр ойининг охирига келиб йўқолади. Европада мен асосий талқинни рад этадиган ягона одамман деб ўйлайман, аммо на экологлар, на олимлар менга расман қарши чиқмаганлар”, дейди у. Унинг таъкидлашича, озон тешиклари катта сиёсий ўйиннинг бир қисми бўлиши мумкин. Сиёсатчилар томонидан қўллаб-қувватланадиган муаммолар, унинг фикрича, улкан маблағларни асосий экологик муаммолар қолиб, бошқаларига йўналтиришига олиб келади.


Бошқа олимлар муаммо бўйича етарли даражада фактлар ва маълумотлар йўқлиги ҳақида гапиришади. Уларнинг айтишича, озон тешикларининг оқибатлари ҳақидаги кўплаб даҳшатли башоратлар амалга ошмаган ёки ҳатто афсоналарга асосланган. Масалан, 1992 йилда New York Times Чили жанубида озон қатламининг емирилиши қўй ва қуёнларда кўриш муаммоларига сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берди. Бу воқеа кейинчалик бошқа манбаларда, шу жумладан телевидениеда ҳам такрорланди. Бироқ, Жон Хопкинс университети жамоаси ҳайвонларнинг кўрлиги одатий конъюнктив сабаб туфайли эканлигини исботлаганда, “озон талқини” рад этилди.


Лекин нима бўлганда ҳам, озон туйнугини менсимаслик ёки уни эътиборсиз қолдириш ярамайди. Чунки экология бўйича вазият қайси томонга кетаётганини бугун оддий инсонлар ҳам ҳис қилмоқда.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс