«Йил одами»ни ким танлайди? «Йил одами» ким?
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп «Тиме» журнали томонидан 2024 йил учун «Йил одами» деб топилди. Трамп 2016 йилда ҳам президентликка кўтарилганидан сўнг журнал томонидан «Йил одами» бўлган эди.
Нашр 12 декабрь, пайшанба кунги муқовасида Трампнинг сайловдаги ғалабаси, унинг турли мавзуларга бағишланган интервьюси стенограммаси билан бирга эълон қилди. Журнал Трампнинг сиёсий қайта туғилишини «Америка тарихида мисли кўрилмаган» воқеа деб атади.
Дональд Трамп яна бир марта «Тиме» журналининг «Йил одами» деб топилди. Бу унинг иккинчи марта «Йил одами» бўлиши. Аммо, бу мукофотни ким танлайди ва унинг маъноси нима?
«Йил одами»ни танлаш анъанаси 1927 йилда бошланган. «Тиме» журнали муҳаррирлари йил давомидаги воқеаларни сарҳисоб қилиш мақсадида бу мукофотни таъсис этган.
Аммо, «Йил одами»ни танлашда муҳим бир жиҳат бор: фақат журнал муҳаррирларининг фикрига асосланади. «Тиме» журналининг бош муҳаррири Ричард Стенгел буни шундай тушунтиради: «Йил одами бўлиш шараф эмас. Бу дунёни шакллантирган энг қудратли одамлар ва кучларга – яхши ёки ёмонга эҳтиёткорлик билан баҳо беришдир.»
«Йил одами» унвони одатда йил давомида дунёга энг катта таъсир кўрсатган шахс, гуруҳ ёки ғоя учун берилади. Номзод шу йили дунё воқеаларига энг катта таъсир кўрсатганлиги, унинг таъсири ижобий ёки салбий бўлишидан қатъий назар, у муҳим бўлиши ва номзод бутун дунё бўйлаб тан олинганлигига эътибор қаратилади.
Йиллар давомида Франклин Рузвелт, Адолф Гитлер, Иосеф Сталин, Жон Кеннеди, Уинстон Черчил, Михаил Горбачёв, Барак Обама, Дональд Трамп ва бошқалар «Йил одами» бўлган эди.
Шундай экан, «Йил одами»ни танлашда муҳим бўлган бир савол туғилади: «Тиме» журналининг фикри «Йил одами»ни танлашда ҳақиқатдан ҳам ҳукмрон бўладими?
Нилуфар Эргашева.
Нилуфар Эргашева
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0