Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 969.84-15.48

  • EUR

    13 436.75-74.48

  • RUB

    133.971.75

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 07-February

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Juma, 07

    +12 +20

  • Shanba, 08

    +9 +20

  • Yakshanba, 09

    +6 +20

  • Dushanba, 10

    +4 +20

  • Seshanba, 11

    +2 +20

  • Chorshanba, 12

    +3 +20

  • Payshanba, 13

    +5 +20

  • Juma, 14

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Иқтисодиёт йўлидаги тўсиқлар бартараф этиляптими?

Мутахассис билан суҳбат
Иқтисод
184 17:12 | 03.02.2025 17:12

Макроиқтисодий ва минтақавий жараёнлар бўйича чора-тадбирлар ва таклифларни асослаш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётининг долзарб муаммолари бўйича прогноз параметрларини ўрганиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг асосий вазифаларидандир. Шунингдек, у Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлари ва асосий тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва стратегияларини тайёрлашда ҳам иштирок этади.


Биз ушбу институт бўлим бошлиғи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рустам ҲАСАНОВ билан мамлакатимизда кечаётган иқтисодий жараёнлар хусусида суҳбатлашдик.


2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 3 баробарга кўпайиб, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 37 миллиард доллардан ошди. Давлат қарзининг 30,9 млрд. доллари – ташқи, 6,1 млрд. доллари эса ички қарзни ташкил этади. Айтинг-чи, ташқи қарзларнинг ўсиб бориши мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?


Ҳозир аксарият мамлакатлар ўз иқтисодиётини ташқи ва ички қарз ҳисобига ривожлантириш йўлидан бормоқда. Қарз жалб қилаётган давлатлар уни бошқариш, яъни тўлов қобилиятини шакллантириш бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиққан. Бу мамлакат иқтисодий тараққиётини рағбатлантириш ва ижтимоий барқарорликни сақлашнинг муҳим воситаларидан саналади.


Қарз, яъни қўшимча маблағ жалб қилишдан мақсад – юртимизда иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётнинг ўзак тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, замонавий маҳсулот ва хизматлар турини яратиш эвазига ташқи ва ички бозорда мамлакат мавқеини мустаҳкамлашдан иборат.


Мамлакатимизда қисқа муддатга жалб қилинадиган, сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқдан фойда кўриладиган спекулятив кредитдан воз кечилиб, чет элнинг узоқ муддатли ва имтиёзли фоиз ставкали инвестициялари жалб этилмоқда. Чунки спекулятив кредит инфляцияни оширади ва реал ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ёрдам бермайди.


Ташқи донорлар бирор мамлакатга маблағ ажратишдан олдин, унинг иқтисодий сиёсати, ривожланиш суръатлари, тўлов қобилияти, иқтисодиётнинг либераллашув даражаси, бизнес муҳити ва бошқа кўплаб омилларни атрофлича ўрганиб чиқади. Ижобий хулосага келгандан кейингина маблағ ажратади.


Ташқи қарз жалб қилиш динамикаси йиллар кесимида фарқланади. Инвестиция эҳтиёжларидан келиб чиқиб, айрим йилларда ҳажми юқори бўлиши, бошқа даврларда камайиши мумкин. Яъни, қарз олиш ҳажми ички иқтисодиётнинг талаб ва таклифларига қараб ўзгариб туради.


Ўзбекистонга ташқи қарз ҳисобидан жалб қилинаётган маблағлар истеъмолни қондириш билан бирга, мамлакатимизда янги қўшилган қийматни яратиш (қўшимча ва янги маҳсулот ҳамда хизматлар яратиш орқали даромад қўриш), ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва тадбиркорлик учун қулай бизнес муҳитини яратишга йўналтирилмоқда. Айни пайтда, бюджет камомадини қоплаш учун ресурслар жалб қилиш амалиёти татбиқ этилган.


Халқаро молиявий ташкилотлар экспертларининг фикрича, мамлакатимизнинг ташқи қарзи миқдори ва унинг ўсиш динамикаси халқаро меъёрларга мос, мўътадил даражада.


– Давлат қарзининг хавфлилик даражаси ЯИМ нисбатан ўлчанади. Агар қарз мамлакат ЯИМининг 60-70 фоизидан ошса, иқтисодиётга салбий таъсир кўрсата бошлайди. Юртимизда 2030 йилгача белгилаган тараққиёт стратегиясида давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 50 фоиздан ошмаслиги учун ўрта муддатга мўлжалланган давлат қарзини бошқариш стратегияси кўзда тутилган. Бу борада қандай зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда?


Дарҳақиқат, халқаро меъёрларга кўра, ташқи қарз мамлакат ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги керак. Бизда ҳам бу меъёрга амал қилинади. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қарз жалб қилиш ҳажми ва йўналишлари ҳисобга олинган бўлиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатини 50 фоиздан кўтармаслик назарда тутилган.


Ўзбекистоннинг давлат қарзи, шу жумладан, ташқи қарзнинг ўсиши сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқларида олиб борилаётган ислоҳотларга янгича тус берилгани, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, валюта операцияларини эркин амалга ошириш имкони яратилгани, ташқи савдода экспорт-импорт жараёни шартлари енгиллаштирилгани ва иқтисодиёт либераллаштирилгани билан боғлиқ.


Ташқи қарз миқдорининг ошиб бориши асло хавотир уйғотмаслиги керак. Масаланинг муҳим томони шундаки, жалб қилинган маблағларни мақсадли ишлатиш, айниқса, қўшилган қиймат яратишга йўналтириш, ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш талаб этилади.


Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 2016 йил охиридан 2024 йилнинг биринчи чораги якунигача 15,5 млрд. АҚШ долларидан 61,1 млрд. АҚШ долларига етган ёки қарийб 4 карра ошган. Албатта, бу ҳолат ривожланаётган, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган мамлакатимиз учун табиий ҳол.


Шунингдек, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 2024 йил 1 декабрь ҳолатига 41,47 млрд. долларни ташкил этган. Агар ташқи қарз миқдори ва расмий захира (расмий захира - келажакда фойдаланиш учун сақлаб, ғамлаб қўйилган моддий (олтин) ва пул (халқаро валюта) шаклидаги маблағлар)ни ҳисобга олсак, мавжуд ҳолат мўътадил даражани ташкил этади.


Хуллас, ҳозир Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш тенденциясига эга. 2023 йилнинг 9 ойида иқтисодиётнинг 6,6 фоиз ўсиши кузатилган. Халқаро ташкилотлар ҳам мамлакатимиз иқтисодиётининг ижобий ривожланишини прогноз қилган. Жумладан, Халқаро валюта фонди 5,6, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки 6 фоизли ўсишни кутганди.


Чунки биз дунё мамлакатлари учун очиқ иқтисодиёт асосларини яратдик. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни тармоқлар кесимида диверсификациялаш жараёни ўз самарасини беряпти. Яъни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳамда хизматлар турларини ўзгартириш ва кенгайтириш, савдо бозорларини қайта йўналтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иқтисодий фойда кўриш, банкротликнинг олдини олиш мақсадида янги ишлаб чиқариш турлари ўзлаштирилмоқда. Шунингдек, янги логистика йўлаклари ташкил қилинди. Бу борадаги ишлар давом этяпти. Имкониятлар эса, олинган ташқи қарзни ёпиш учун етарли.


– Давлатимиз раҳбари ўтган йил 16 январда Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда яширин иқтисодиётнинг зарарлари ва у ҳалол ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётгани ҳақида гапирди. 2024 йил бошидаги маълумотларга кўра, яширин иқтисодиётдан давлат бюджетига 30 трлн. сўм, ялпи ички маҳсулотга 135 трлн. сўм зарар етказилган. Бугунги кунда турли хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида катта миқдордаги айланма “соя”да қолмоқда. Бу иллатнинг олдини олиш юзасидан қандай чора-тадбирлар ишлаб чиқилган?


– Афсуски, мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражаси юқорилигича қолмоқда. Шу боис сўнгги йилларда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, валюта бозори эркинлаштирилди, янги солиқ тизими жорий этилди, 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди. Натижада охирги 5 йилда саноатдаги норасмий сектор улуши 20 фоиздан 6 фоизга тушди.


Аммо ҳозирги даврда яширин иқтисодиётга қарши кураш ишлари етарли даражада эмас. Унинг олдини олиш учун етакчи мутахассислар ҳамда халқаро ташкилотлар экспертлари ҳамкорлигида стратегия ишлаб чиқиш белгиланган.


Яширин иқтисодиётга қарши курашишда эҳтиёткорлик зарур. Бунда иқтисодий фаолликка зарар етказиб қўймаслик учун давлат органлари, бизнес соҳаси етакчилари ва жамоатчилик ҳамжиҳатликда ишлаши муҳим. Бу борада солиқ ислоҳотларини изчил давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш, “Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириш талаб этилади.


Айниқса, давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларидаги коррупцияга чек қўйиш – долзарб масала. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу борада шаффофликни таъминлаш, жамоат назорати ва рақобатни кучайтириш учун турли электрон платформаларни яратаётгани қувонарлидир.


Эндиликда ҳар бир инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади. Ҳар йили ушбу тизим марказлашган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этиб борилмоқда.


Давлат органларида ҳам яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизими жорий этилмоқда. Бу тизим қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида ишлаяпти. Йил якунигача яна 14 та ташкилотда ва давлат улушига эга 10 та банкда ушбу тизим жорий этилди.


Соҳалар ва йўналишлар кесимида коррупцияга қарши курашиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ҳамда ижросини муҳокама қилиб бориш юзасидан топшириқлар берилган.


Шунингдек, давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларда коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинг методикаси ишлаб чиқилиши белгиланди. Эндиликда ушбу рейтинг натижалари эълон қилиб борилади. Бу, бир томондан, раҳбарларнинг рейтинг баҳоланиши бўлса, иккинчи томондан, уларнинг ўз вазифасига масъулиятини оширади.


Умида ХУДОЙБЕРГАНОВА


суҳбатлашди



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0