Валюта UZS
  • USD

    12 344.61-82.22

  • EUR

    14 501.21-65.52

  • RUB

    149.702.74

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-September

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +15 C

  • Seshanba, 16

    +20 +20

  • Chorshanba, 17

    +20 +20

  • Payshanba, 18

    +19 +20

  • Juma, 19

    +21 +20

  • Shanba, 20

    +22 +20

  • Yakshanba, 21

    +23 +20

  • Dushanba, 22

    +27 +20

  • Seshanba, 23

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Китобдан безганмизми ёки бу иш хўжакўрсинчиликками?

“Ипак йўли банки” Самарқанд филиали жамоаси бугунги кун учун ҳайратомуз янгиликга қўл урди. Банк биносига кираверишида ғалати “будка” ўрнатди. Унинг атрофини айланаётганлар кўпаймоқда.
Жамият
520 10:41 | 14.07.2024 10:41

Пештоқига “Китоблар, олиб кетиш, фойдаланиш ва жойига қайтариш” ёрлиғи битилган “мўъжиза”нинг кўпчиликда қизиқиш уйғотгани ҳам бор гап. Айниқса, вилоятнинг яқин ва олис туманларидан, қишлоқдан келган мижозларнинг шаҳардаги янгиликдан оғизлари ланг очилиб қолгани ҳам балки ростдир.



– Очиғи кейинги ўн йилда манавини ўқи, дея қўлимга биров бир варақ қоғоз тутқазгани йўқ. Телефонга суяниб, осилиб қолдик, – дейди тойлоқлик Ф.Рахимова. – Банк қошидаги бу янгилик ўзига тортди. Савоб ишни ҳар ким ҳам қилавермайди. Кўп йиллардан буён китоб ўқимаганимдан уялдим. Кел шу ердан битта китоб олиб ўқиб кейин келтириб қўярман-да, деган ўйда китоб танладим. Аммо жавондан жой олган китобларнинг аксарига “тишим” ўтмади. Асосан рус тилида, эски-туски нашрлар.

– Назаримда банк жамоаси бошлаган хайрли ишни охирига етказолмаган кўринади, – дейди яна бир мижоз. – Бу ерда биз истаган, излаган китобларнинг “арвоҳини” ҳам топиб бўлмайди. Назаримда бу иш шунчаки хўжакўрсинчилик, “пиар” учун ташкил этилгандек...

Шов-шувли воқеликнинг натижадорлигини ҳафта мобайнида кузатдик. Одамларда китоб ўқишга қизиқиш сўниб кетмаган экан. Ўнлаб одамларнинг бу “будка”га бош суққанига кўзимиз тушди. Аммо у ердан китоб олиб чиқаётган ёки олиб келаётган бирор кишини учратмадик. Жавонларда ўша илк очилиш кунлари жойланган, асосан ажнабий тилдаги китобларнинг тахи бузилмасдан турибди. Биз учун харажат, ҳаракат қилган банкирлар ташаббуси чала қолгандек туюлди.



Назаримизда, шундоқ эшик тагида қўққайиб турган маърифат масканига “Ипак йўли банки” Самарқанд филиали маъмурларининг кўзи тушмаган чоғи. Кўрганларида жамоанинг бу ташаббусини қўллаган, жавонларни янги китоблар билан тўлдиришга кўмаклашган, банк номини тарихга муҳрлашга ҳиccа қўшган бўларди.


Нурилла Шамсиев,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 1364 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият