Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +2 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Нуфузли манбада Шавкат Мирзиёев ҳақида мақола эълон қилинди

Европа геосиёсий форуми сайтида (European Geopolitical Forum) “Шавкат Мирзиёев: “Мен умримни шу халққа тикканман!" сарлавҳали мақола чоп этилди. 
Ўзгача ракурс
379 13:02 | 19.06.2024 13:02

Мақола муаллифи сиёсий тадқиқотчи Қудратилла Рафиқов саналади. Мақолада ислоҳотлар ва унинг аҳамияти, эришилаётган натижалар ҳақида ҳам сўз боради.


Мақолада Ўзбекистон Президентининг яқинда Жиззах вилояти фаоллари билан учрашувида сўзлаган нутқида бир жиҳат кўпчиликнинг эътиборини тортгани айтилади. “Аллоҳ менга соғлик, умр берса, шундай кунлар келадики, бизда қашшоқлик, ишсизлик бўлмайди.


Мен етти йил умримни шунга бағишладим, бунинг учун тизим яратдим, қонунлар яратдим, мамлакатни дунёга очдим. Халқим фаровон яшасин, орзулари рўёбга чиқсин, фарзандлари тўкин-сочин, бахтли бўлсин, невара-чеваралари соғ-саломат туғилсин, тиббиёт, мактаблар ишласин, деб бу лавозимга келдим", – дея таъкидланади Президент баёнотида.


“Мустақиллик йилларида, тўғрироғи 2016 йилгача олдимизда енгиб бўлмасдек, оғир тўсиқлар бўлди. Булар тафаккуримиз, дунёқарашимиз, турмуш тарзимиз, орзу ва мақсадларимизни янгилаш, ислоҳотларда зарур бўлган ҳаётий тамойиллар билан боғлиқ чўққилар эди", – деб ёзади муаллиф.


"Қисқа вақт ичида ОАВ саҳифаларида мамлакат учун жуда муҳим иккита янгилик тарқалди. Биринчиси Жаҳон банкига тегишли. Унда шундай дейилади: "Ўзбекистон қашшоқликни 2021 йилдаги 17 фоиздан 2023 йилда 11 фоизга камайтирди, бу қисқариш шаҳарларга (4 фоиз пункт) нисбатан қишлоқ жойларда (8 фоиз) кўпроқдир. 1,6 миллионга яқин одам қашшоқликдан қутулди".


Иккинчи янгилик Марказий банк томонидан эълон қилинди: “2023 йил охирида Ўзбекистонда банд бўлганларнинг умумий сони ўтган йилга нисбатан 312 минг кишига ёки 2,3 фоизга ошди".


Муаллифнинг фикрича, антик (қадимги) дунё тарихи шуни кўрсатадики, кутилмаган ўзгаришлар баъзан инсонни, унинг руҳий дунёсини, тафаккурини, турмуш ва меҳнат жараёнини бутунлай ўзгартиради.


Бундай ўзгаришлар унда Ватанга муҳаббат, илғор ислоҳотларга дахлдорлик, ўз тақдири, келажаги учун масъулият туйғуларини шакллантиради ва, аслида, булардан кейин энг катта ўзгаришлар бошланади.


"Халқимиз қисқа тарихий даврда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мустаҳкам ишонч, матонат, пухта ўйланган режалар билан Янги Ўзбекистон чўққиларини забт этиш йўлида янги даврга қадам қўйганини алоҳида таъкидлаш жоиз" – дея хулоса қилади мақола муаллифи.


Маълумот учун: Европа геосиёсий форуми (EGF) 2010 йил бошида Европа геосиёсатининг бир қанча мустақил фикрли амалиётчилари томонидан ташкил этилган бўлиб, улар Европа геосиёсий муҳокамасидаги бўшлиқни тўлдириш учун лойиҳани ташкил этишган.


Шунинг учун EGF объектив умумевропа геосиёсий мунозарани рағбатлантиришга бағишланган бўлиб, унда фақат Европа Иттифоқи аъзо давлатларнинг фикрларини эмас, балки кенгроқ жараёнларни ўз ичига олади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс