Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 686.714.92

  • EUR

    14 004.86-18.66

  • RUB

    139.09-1.02

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 10-September

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 10

    +25 +20

  • Chorshanba, 11

    +26 +20

  • Payshanba, 12

    +26 +20

  • Juma, 13

    +25 +20

  • Shanba, 14

    +25 +20

  • Yakshanba, 15

    +25 +20

  • Dushanba, 16

    +25 +20

  • Seshanba, 17

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

ЙПҲ ходимларининг боди-камералари қуввати беш соатга ҳам етмаяпти

Йўл-патруль хизмати инспекторларига бириктирилган боди-камералар қуввати тўрт соатга етиб-етмай ўчиб қолмоқда. Бу эса инспекторларга фуқаролар ва юқори турувчи органлар томонидан эътирозлар билдирилиши ҳамда уларга нисбатан хизмат текшируви тайинланишига сабаб бўлмоқда.
Жамият
588 17:01 | 07.08.2024 17:01

Айни ҳолатлар ўз навбатида ходимларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётир. Мазкур масала халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг 6 август кунги қарорида алоҳида тилга олинди.


Кенгашнинг навбатдаги сессиясида Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Б.Баҳромовнинг жорий йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланган.


Таъкидланишича, сўз бораётган муддатда шаҳарда 572 та жиноят қайд этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 тага камайган. Шунингдек, 14 минг 268 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, баённомалар расмийлаштирилган. Уларнинг 11 минг 116 таси профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи баённомалардир. Ҳисоботда ёшлар ҳамда аёллар ўртасида содир этилган жиноятлар, шунингдек, умумий жиноятларнинг барча турлари маҳаллалар, ҳудудий ИИБлар кесимида таҳлил қилинганлиги кўриш мумкин.


Бундан ташқари, Кенгаш қарорида шаҳарда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, рақамлаштириш ҳамда шахсий таркибни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш борасидаги бошқа 20 га яқин муаммо ҳам тилга олинган. Улар орасида боди-камералар масаласи ҳам айтиб ўтилди.


Қайд этилишича, шаҳардаги 57 та чорраҳадаги светофор объектларини марказий бошқарув тизимига интеграция қилиш ва ягона рақамли бошқарув тизимини жорий қилиш белгиланган бўлса-да, ҳозирга қадар бу вазифа рўёбга чиқарилмаган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид