Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувлари бошланди.
500 ва 1000 метр масофадаги яккалик пойгаларнинг илк босқичида Халқаро каноэ федерацияси (ICF) байроғи остида ҳаракат қилган Алена Наздрова (С1 дастурида) мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
К1 дастурида венгриялик эшкак эшувчи Эмесе Кохалмига тенг келадиган рақиб топилмади.
С2 дастурида эркаклар ўртасидаги жуфтлик беллашувида Захар Петров ва Иван Дмитриев, К2 дастурида Микита Борйкау ва Алекс Юрениа жуфтликлари (барчаси ICF га мансуб) ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
К2 дастурида (500 метрлик масофа) эркак ва аёллар жуфтликлари орасида португалиялик Тереса Портела ҳамда Мессиас Баптиста пешқадам бўлди.
Айни чоғда чемпионатнинг финал баҳслари давом этмоқда. Эшкак эшувчилар 200, 500 метр ҳамда 5 километр масофада медаллар учун курашмоқда.
Нурилла Шамсиев, ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0