Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +0 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    +0 +20

  • Shanba, 25

    +2 +20

  • Yakshanba, 26

    +6 +20

  • Dushanba, 27

    +5 +20

  • Seshanba, 28

    +5 +20

  • Chorshanba, 29

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбек «INSTAGRAM» сегменти — гуручсиз курмак

«Instagram» ижтимоий тармоғининг 70 фоиздан ортиқ фойдаланувчилари ёшлардир. Уларнинг эса бешдан тўрт қисми «Instagram»дан фаол фойдаланади.
Жамият
889 12:22 | 13.12.2024 12:22

Менинг ижтимоий тармоқларсиз замон билан боғлиқ хотираларим йўқ, лекин тушунчаларим бор. Шундай даврда яшаш имкони топилганида у қандай бўлиши ҳақида аниқ тасаввурим ҳам йўқ, аммо қўрқувим бор.


Биз тенгиларни «Z авлод», «Рақамли авлод» ёки «Замон болалари» деб турлича номлашади. Албатта, таъна-дашномлар, иддао­лар ва солиштиришлар ҳар қайси давр одамлари ўртасида кузатиладиган табиий жараён. Мен ҳозир бу жараёндан холи туриб «гапирмоқчиман».


Рақамли тарих


Юқорида қайд этганимиздек, ўзбек ёшлари аудиториясида энг ривожланган ижтимоий тармоқ «Instagram» бўлиб, 80 фоиз фойдаланувчилари ёшлардан иборат. «Instagram» уларнинг визуал кундалиги, портфолио ёки бизнес саҳифасидек гап. Дастурни дунё бўйлаб 26 фоиз, яъни 2,4 миллиард одам ўз гаджетларига ўрнатган. Бу дегани, шунча киши рақамли тарих яратяпти. Нафақат шахсий, балки давр тарихини, колоритини, миллат одамлари руҳия­­ти, кайфияти, иқтисодиёти тарихини ҳам муҳрлашмоқда. Дейлик, мен айни дамда Туркия аҳолиси, уларнинг яшаш тарзи билан қизиқа бошладим. Бунинг учун том-том китоблар ўқишим, интернетдан маълумотлар қидиришим шарт эмас, бир нечта ижтимоий фаол инс­таблогерларни кузатишимнинг ўзи етарли бўлади. Уларнинг кунлик ҳаётлари, ижтимоий муаммолар, харидлар ҳақидаги маълумотларни ва влог­ларини жойлаб бориш орқали менда визуал тасаввур ва тушунчалар пайдо бўлади.


Хўш, бизда-чи? Бизда бу тарих қандай яратиляпти?


Суицид ва депрессион иммунитет


Коронавирус пандемияси даврида (карантин сабаб) ўзбек «Instagram» саҳифалари ва аудиторияси кескин ошиб, ривожлана бошлади. 4 йил давомида унинг саҳифалари орқали шахсий бренд яратган ва даромадга чиққан 100 нафардан ортиқ турли йўналишда фаолият юритувчи блогерлар пайдо бўлди. Аксарияти миллиондан ортиқ кузатувчисига эга бу блогерлар катта аудитория билан ишлар экан, бемалол манипуляция қилиши, ўзларини бахт­­ли кўрсатиши, синалмаган маҳсулотлар рекламаси билан ишлаши ва исталган мавзуда контентлар юклаб бориши мумкин.


Бу ҳақда ижтимоий фаол олима Барногул САНАҚУЛОВА ўз «Facebook» саҳифасида шундай деб ёзади:


— «Instagram»ни 6 ой давомида диққат билан кузатиб, шундай хулосага келдимки, у ижтимоий тармоқлар орасида суицидга, депрессияга туширувчи энг олд тармоқ ҳисобланар экан. «Instagram»да ҳамманинг ҳаёти идеал, ҳамма бой ва бахтли гўёки! Аслида унақа эмас (аксарият машҳур инстаблогерларни шахсан танийман), контент учун, аудитория йиғиш, ушлаб туриш, қизиқтириш учун улар ижтимоий тармоқ оламида шундай яшашга мажбур ва маҳкум. Чунки шунақа — ўзлари ўйлаб топган «инста бахтли ҳаёт» уларни боқади, пул ишлаш манбаи ҳисобланади... Ва бу йўлда улар куппа-кундузи ёлғон гапиришга, чиройли ҳаёт ясашга, бахтли бўлиб кўринишга мажбур! Қай бирлари буни билиб, ақли етиб, эртага барибир бир кун жавобини беришини тушуниб қилаётган бўлса, бошқалари бу ҳақда ҳатто ўйлаб ҳам кўришмайди. Нима бўлганда ҳам, бунақа пайт инстаблогерлар ўзлари ортидан «рақамли тарих» яратиб, муҳрлаб боришяпти. Бу тарихни улар на ўчира олади, на йўқота олади… Шу фактни улар тушуниб қўйишса, яхши бўларди. Чунки бу «рақамли ижтимоий тарих» эртага болалари келажагига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин…


Лекин ҳозир мени бошқа муаммо ўйлантиряпти. Бугунги кунда бу бахт­­ли инстаблогерлар манипуляцион иммунитети заиф бўлган жудаям кўп аёлларимизни депрессияга тушириб, эрлари билан жанжаллашишига сабаб бўляпти. Деярли ҳар куни менга мурожаатлар бўлади. Кўпчилиги оддий, уйда ўтирган аёлларимиздан. Улар менга ҳаёти нега ўшаларникидек эмаслигидан нолиб, улардек яшашлари учун нима қилиш кераклигини сўраб ёзишади. Мени таҳликага солгани: бу аёллар орасида ўқиган, давлат ишида ишлаётган, лекин кам маош оладиган аёлларнинг ҳам борлиги... Аксарияти эри билан айнан шулар сабаб чиқишолмай қолаётгани, оиласида кўп жанжал бўлишини ёзишган! Яна бир гуруҳ аёллар эса эрлари бу инстаблогерларни кузатиб бориши, ҳавас қилиши ва уларга ўхшашини талаб қилишидан нолиб ҳам ёзишади. Демак, бу масалада нафақат аёлларимиз, балки эркакларимиз ҳам ёрдамга муҳтожлиги сезиляпти.


Барногул Санақулова, шунингдек, манипуляцияга мойил, шахсий фик­ри етарли даражада шаклланмаган, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти нўноқ аёллар, оналар, қизлар, ўсмирларни огоҳлантиришимиз, ҳимоялашимиз, улар бундай ҳолатларнинг қурбони бўлиб қолмаслиги учун онгини ғоявий қуроллантиришимиз зарур деб ҳисоблайди. Айниқса, бундай нохушликлар келгусида қандай ижтимоий жароҳатлар келтириб чиқариши мумкинлигини тушунган жамоатчилик фаоллари жим қараб турмаслиги кераклигини таъкидлайди.


Ўзбек «Instagram» сегментида миллий контент


Қайси соҳа ёки тармоқ ўта тез ривожлана бошласа, унда сифатсиз маҳсулотлар кўпайиши табиий ҳол. Ижтимоий тармоқлар ҳам чақмоқ тезлигида оммалашгани сари унда онг ва руҳга салбий таъсир кўрсатувчи контентлар пайдо бўла бошлади. Фойдаланувчилардан аксариятининг ҳуқуқий билими озлиги ва тармоқлардан фойдаланиш маданияти етишмаслиги туфайли улар қонунбузарликларга йўл қўяётгани ва қонуний жазога тортилаётганлари ҳақида тез-тез ўқиб турибмиз. Миллионлаб аудиторияси бор блогер ва вайнерлардан баъзилари ҳам ноқонуний маҳсулоти учун маъмурий жавобгарликка тортилган ҳолатлар учрамоқда.


Албатта, ўзбек сегментида миллий контент ривожланишига хизмат қилаётган, шахс ўз устида ишлашига, маҳоратини оширишига, экологик билимларини мустаҳкамлашига ёрдам берадиган, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ёритилган материаллар, ахлоқий нормаларга жавоб берадиган ибратли видеомаҳсулотлар ҳам кўп. Аммо уларнинг обуначилари ҳаминқадар. Масалан, шахсий ҳаёти ва суратлари билан аккаунт юритадиган блогер Паризода Усмонованинг 1,9 миллион обуначиси бор, бироқ экологик муаммолар ва маданият ҳақида қизиқарли материаллар тайёрлайдиган экоблогер «Ўрикгули» (Мўътабар Хушвақтова)нинг кузатувчилари сони бор-йўғи 74,9 минг кишини ташкил этади. Ҳар икки профил постларининг шарҳлар қисмида ­фикрлашлари бир-бириникидан кес­кин фарқ қиладиган минглаб одамларни учратишингиз мумкин.


Бу таққослов ҳам одамларда енгил-елпи нарсаларга қизиқиш кучли эканлигидан далолат беради. Айниқса, мактаб ёшидаги, шахсий фикри тўлиқ шаклланмаган болаларнинг бу тармоқда кераксиз ва маиший маҳсулотлар жуда кўплиги боис фойдали контентгача етиб келиши анча мушкул.


Унда нима қилиш керак?


Биринчи ва энг тез натижа берадиган йўл — «Instagram»да фойдали контентларни ва аккаунтларни ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш. Чунки гуруч курмаксиз бўлмайди, курмак гуручсиз эмас!


Иккинчидан, мактаб ёшидаги болаларнинг бу борадаги тушунчаларини кенгайтириш учун эски ва зерикарли давра суҳбатларидан воз кечиб, ноодатий усулдан фойдаланишимиз ва ушбу мавзуга сурункали равишда ОАВ вакилларини жалб этишимиз керак.


Учинчидан, инстаблогерлар контентларини масъул ташкилотлар диққат билан кузатгани, ноқонуний ва манипуляцион чиқиш­лардан огоҳ бўлиб тургани маъқул.


Аслида, ҳар қандай имкониятдан тўғри ва унумли фойдаланилса, қайтадан «Америка очиш» мумкин. Бунинг учун эса иммунитет ва соғлом қараш бўлиши керак. Энг муҳими, «Instagram» ёшларни эмас, ёшлар тармоқни тўғри ривожлантирсалар, истиқболдан умид қилса бўлади!


Эъзоза УМУРЗОҚОВА


«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

2

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (2)

Дурдона

22:50 | 13.12.2024

Яқинда инстаграмни юкладим ва бўш пайтимда дам олиш учун, позитив бўлган хаётий ва кулгили рилс кўраман, 2-3 кунда бир кираман. Яхши ва долзарб мақола ёзилган

Xurshida

09:43 | 19.12.2024

Assalomu alaykum! Judayam to'g'ri fikrlar yoritilgan,hozirda Instagram foydalanuvchilari 7 yoshdan 70 yoshgacha deb bemalol ayta olamiz! Shaxsan o'zim ishlaydigan maktabda 5-sinf o'quvchisi dugonasi bilan shu tarmoqda ommalashgan trendni videoga olaman deb 2-qavatdan tushib ketib bir umrga nogiron bb qoldi.Nazorat bo'lishi kerak albatta! Oilaviy muhitda ham ijtimoiy tarmoqdan foydalanish madaniyatini shakllantirish kk!

Mақолага баҳо беринг
5/5

2

0

0

0