Мурожаат: “Меҳнат ҳуқуқимиз топталаяпти, масъуллар жим…”
«Ишонч» дўкони Ўзбекистон қонунларини менсимаяпти(ми)?
Ishonch. uz га мурожаат: “ Биз Андижон шаҳридаги “Ишонч” дўконида ишловчи аёллар номидан ёзмокдамиз. Дўконимизда барча ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари топталмоқда. Сабаби, бизнинг иш вақтимиз соат 8:00дан 17:00 гача бўлиш керак. Лекин дўкон раҳбарияти бизни соат 19:00гача ишлатишмокда. Ахир меҳнат қонунчилигида ҳафтасига 6 кунлик иш куни, ҳар кунлик иш вақти 8 соатдан ошмаслиги (P.S. қонунда 7 соатдан,изоҳ бизники) керак дейилган. Лекин ортиқча ишлаган вақтимизга бизга иш ҳақи тўланмайди.
Ахир бизнинг болаларимиз бор, уларни боғчадан олишимиз керак, уй-рўзғор ишларига улгуришимиз керак, лекин “Ишонч” дўкони раҳбарлари буни тушунмай, савдо режасини бажаришимиз керак деб, бизни меъёридан ортиқ меҳнат қилишга мажбурламоқда.
Дўконда ишлаётган эркакларни тушунса бўлади, улар индамай биздан кейин ҳам қолиб ишлашади, лекин аёлларга бироз енгиллик беришсин.
Агар гапларимиз ёлғон бўлса, меҳнат инспекцияси вакиллари дўконимизга келиб, ҳар куни ишга келиб-кетишни назорат қилувчи Face IDни текшириб кўрсин. Илтимос, биз аёлларга ёрдам беринглар.” — дейилмоқда хабарда.
P.S. Меҳнат қонунчилигида ҳафталик иш меъёри 40 соатдан ошмаслиги белгилаб қўйилган. Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси, вилоят касаба уюшмалари меҳнат инспекциялари ҳолатни қандай баҳоларкан? Мутасаддилардан расмий жавоб кутиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, Ishonch.uz таҳририяти ва «Ишонч» дўконлар тармоғи ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Мазкур дўкон бизнинг ОАВ билан номи бир ҳил бўлган, аммо бир-бирига алоқаси йўқ иккита бошқа-бошқа тузилма ҳисобланади.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0