250 тага яқин компания ва ташкилотлардаги давлат улушлари сотилади – Президент қарори
Жорий йил 19 апрелда Президент “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари (давлат иштирокидаги корхоналар) биринчи раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини муттасил ошириб бориш, рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги, шунингдек, уларнинг фаолиятига хос бўлмаган, самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган активларини хусусийлаштириш (сотиш) белгиланди.
Шунга кўра, мазкур ҳужжат билан эса янги Хусусийлаштириш дастури тасдиқланди.
Дастурга мувофиқ, Ўзавтосаноат таркибидаги 38 та корхона, “Ўзбекистон темир йўллари” тасарруфидаги кўмир конлари, “Янги замон бино” МЧЖдаги улуши, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг цемент заводлари, Silk Avia компанияси ва бошқа юзлаб компаниялардаги (жами 247 та) давлат улушлари сотилади.
Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:
- Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати;
- Оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати;
- Маҳаллий фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган корхоналар рўйхати.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0