Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига санаторийларга юбориладиган ўқитувчилар сонини 2 баробарга ошириш таклиф қилинди

Таълим соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтаётган мулоқотда Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳар йили соғлиғини тиклаш учун санаторий ва дам олиш масканларига юбориладиган ўқитувчилар сонини 2 баробар оширса, мақсадга мувофиқ бўлишини қайд этиб ўтди.
Жамият
608 14:44 | 30.09.2024 14:44

Шунингдек, ректорлар ҳам олийгоҳларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан профессор-ўқитувчилар учун сиҳатгоҳ йўлланмалари сонини 50 фоизга оширишлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.


Бир йил олдин мактаб директорларини ўқитиш тизими жорий этилган эди. Бугунги кунда улардан 1 минг 206 нафари менежерлик сертификатига эга бўлди. Ҳозир ана шу директорларга устама берилмоқда.


Энди бу амалиёт 2025 йил 1 сентябрдан боғча мудираларига ҳам татбиқ этилади ва уларга ҳар ойда 30 фоизгача қўшимча устама тўланади”, – деди давлат раҳбари.


Шу билан бирга, мактаб директори, унинг бошқарувчилик маҳорати ҳақида муҳим қўлланма бўладиган китоблар йўқлиги қайд этилиб, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда мактаб директорлари ҳақида ана шундай китоб тайёрланса, айни муддао бўлиши таъкидланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2768 11:24 | 13.08.2024