Келгуси уч йилда 28 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади
2024 йилда электр ишлаб чиқаришда “яшил энергия” улуши 15 фоизга етиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган йиғилишда жорий йилда электр ишлаб чиқаришда “яшил энергия” улушини 15 фоизга етказиш режа қилинаётгани айтиб ўтилди.
“Лекин, эришилган натижалар билан бир қаторда мавжуд имкониятлар барча ҳудудларда ҳам тўлиқ ишга солинмаяпти. Бу борада 2024 йил учун дастлабки режалар етарли эмас. Мутасаддилар ўтган йилдан сабоқ чиқариб, бу йўналишда икки карра кўп ишлаши ва аниқ натижа кўрсатиши керак”, – деди давлат раҳбари.
Президент жорий йилдан бошлаб йирик “яшил энергия” қувватларини барпо этиш бўйича уч йиллик дастурни амалга оширишга ўтилишини таъкидлади.
“Сабаби, энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш учун янги қувватларга мос тармоқларни қуриш, электр сақлаш қурилмаларини ўрнатиш, зарур материалларни ишлаб чиқаришни режа қилиб, ҳозирдан бошлаш керак”, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Шунинг учун аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари талабидан келиб чиқиб, келгуси уч йилда 8 гигаваттли 28 та йирик қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш, 944 километр юқори кучланишли электр тармоқлари ва 6 та йирик подстанцияни қуриш, жами 2,2 гигаватт бўлган 18 та электр сақлаш қувватларини ўрнатиш мўлжал қилиб олинди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0