Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
2024 йил 14 мартда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди.
Марказий банк бошқаруви иқтисодиётда талаб ва таклиф мутаносиблигига эришиш бўйича ноаниқликлар ва инфляцияни оширувчи кутилмаларнинг сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб ҳамда инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача пасайтириш учун зарур пул-кредит шароитларини таъминлаш мақсадида асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2024 йил 25 апрелга белгиланди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0