Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +8 +20

  • Dushanba, 09

    +11 +20

  • Seshanba, 10

    +9 +20

  • Chorshanba, 11

    +10 +20

  • Payshanba, 12

    +10 +20

  • Juma, 13

    +11 +20

  • Shanba, 14

    +11 +20

  • Yakshanba, 15

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Навоийдан Россияга табиий пардозбоп тошлар экспорти йўлга қўйилиши мумкин

Айни кунларда Россия Федерациясида хизмат сафари билан бўлиб турган Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация биро қатор маҳаллий компаниялар билан музокаралар ўтказди.
Иқтисод
144 10:41 | 24.05.2024 10:41

Хусусан, сафарнинг биринчи кунида “1520” компанияси гуруҳлари бош директори ўринбосари Дмитрий Болотский, “Профайн” компанияси бош директори Елена Ермакова, “Русский Лён” компанияси ижрочи директори Валерий Мишарин, “Природный камень” компанияси таъсисчиси Пётр Заседателев билан учрашувлар ташкил этилди.


Учрашувлар давомида темирйўл учун зарур бўладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Навоий” ЭИЗ ҳудудида қиймати
5 млн долларлик эшик ва деразалар ҳамда эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, зиғир пояси ва пахта толалари аралашмаларидан ип калавадан бошлаб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш лойиҳалари, Навоий вилоятидан Россия Федерациясига табиий пардозбоп тошларни экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.


Шунингдек, “Уралхим” компанияси директори ўринбосари Андрей Гуторов билан музокара давомида Навоий вилоятида калий нитрати ва калий сульфати лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Компания вакилларига вилоятнинг кимё саноатидаги мавжуд имкониятлари хусусида маълумот берилди.


Хизмат сафари давомида Омск вилояти губернатори В.П. Хоценко билан учрашув ташкил этилиб, Омск ва Навоий вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш бўйича мақсадли битимлар имзоланди.


Шунингдек, сафарнинг иккинчи кунида вилоят делегацияси “Омск аграр илмий маркази” Федерал давлат бюджет муассасасига ҳам ташриф буюриб, бу ерда буғдой, соя ва бошқа қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг янги навларини яратиш технологиялари билан танишди. Илмий марказ директори Максим Чекусов билан музокаралар олиб борилиб, натижада илмий марказ мутахассисларининг Навоий вилоятига ташрифи бўйича келишиб олинди.


Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Россия сафари доирасида Омскдаги ўзбекистонлик мигрантлар билан ҳам учрашди.


Вилоят ҳокими ватандошларнинг у ердаги яшаш шароитлари билан яқиндан танишди, муаммо ва таклифларини тинглади. Ватанга қайтишни истаганларга ёрдам кўрсатилиши бўйича ўз таклифларини берди.


Сафарнинг учинчи кунида делегация аъзолари Москва шаҳридаги бир қатор корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, музокаралар ўтказди ҳамда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.


Шунингдек, “Уралхим” компанияси ва “МПК комплект центр” компаниялари билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида музокаралар олиб борилди.


“Уралхим” компанияси билан 40 млн долларлик нитрат ва сулфат калий ишлаб чикариш буйича, “МПК комплект центр” компанияси билан “Навоий ЭИЗда қиймати 35 млн долларлик вагон ғилдираклари учун ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.


Россия Федерациясида ўтказилган учрашув ва музокаралар натижасида 2 та корхона билан 75 млн долларлик инвестиция ва 8та корхона билан 76 млн долларлик экспорт шартномалари тузилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод