Янги туғилган чақалоқ 20 см масофадангина кўришини биласизми?
Янги туғилган чақалоқлар биринчи ойларида нарсаларни “лойқа” ҳолатда, хира кўради. Аммо уларнинг ҳид билиши кучли бўлиб, айниқса онасининг ҳидини яхши фарқлайди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, эндигина туғилган чақалоқлар максимал даражада объектларни 20 см масофада, оқ-қора ҳолатда кўришади. Улар секин ҳаракатни кузатишлари мумкин. Онасининг юз шаклини эса тезда таниши мўъжиза.
Чақалоқларнинг кўриш қобилиятларини ойлар бўйича шундай таърифлаш мумкин:
1-ойда : нарсаларни 20,30-40 смгача кўради. Ой охирига бориб, асосан ёрқин қизил рангларни яхши кўра олади.
2-ойда: объектларни диққат билан кузата бошлайди, у қизил ва яшил рангларни ажратади.
2-3 ойда : Юзларни танийди, Стерескопик кўриш ривожланади. 3 чи ойнинг охирида у кучли сариқ рангга эга нарсаларни ажрата олади.
4 ойда: У кўк рангни ажрата олади.
5-6 ойда: бу даврда чақалоқ объектларнинг шакллари, ўлчамлари ва ҳатто тўқималарни ажрата олади.
Қизиғи шундаки, бир неча ойлик чақалоқлар ойнада ўз аксини кўрганида табассум қила бошлайдилар. Аммо бу уларнинг акси эканини билишмайди ва бунинг аҳамияти ҳам йўқ.
Фарзандингизга кўриш қобилияти яхши ривожланишига ёрдам берай десангиз, ранглар палитраси аста-секин кенгайиб боришини ҳисобга олинг. Шунинг учун, чиройли ва ёрқин рангли тўшак ва турли ўйинчоқларни олиб беришни кейинроққа қолдирган маъқул. Чунки бола 1 ёшга тўлгунга қадар унинг кўриш қобилияти динамик равишда ўзгаради. Бу эса, аста-секинлик билан барчасининг босқичма-босқич кетиши ва кўзлар зўриқмаслигига яхши таъсир кўрсатади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0