Япония Ўзбекистонга 6,26 миллион долларлик ёрдам ажратади
2 июль куни Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хатори Такаши ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури доирасида алмашув ноталарини имзоладилар.
Япония бу дастур орқали Ўзбекистонга 3 миллиард иен (тахминан 6,26 миллион доллар) грант ёрдами ажратади.
Ушбу дастур доирасида Ўзбекистонга замонавий тиббий асбоб-ускуналар, жумладан, компьютер томографияси сканери ва рентген аппаратлари билан жиҳозланган тўртта тиббий кўчма контейнер етказилади. Бу билан республика бўйлаб, тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яхшиланаши кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ, Daito Trust компанияси Японияда ўзбекистонлик 100 нафар муҳандисни ишга жойлаштириши хабар қилинганди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0