Валюта UZS
  • USD

    12 482.3869.4

  • EUR

    14 540.72154.08

  • RUB

    155.230.95

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 31-August

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Yakshanba, 31

    +25 +20

  • Dushanba, 01

    +25 +20

  • Seshanba, 02

    +28 +20

  • Chorshanba, 03

    +27 +20

  • Payshanba, 04

    +29 +20

  • Juma, 05

    +28 +20

  • Shanba, 06

    +28 +20

  • Yakshanba, 07

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” эълон қилинди

Президент топшириғига асосан тўқимачиликда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг фикрлари ўрганилди. “Уларни қийнаётган масалалар билан тўлиқ танишдим. Ҳозир ечимларини айтаман. Бугундан тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” эълон қиламиз”, - деди давлат раҳбари.
Иқтисод
376 15:06 | 13.08.2025 15:06

Аввало, аҳволи ёмонлашган айрим корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва таннархни камайтириш чоралари белгилаб олинди.


Жорий йилда кластерларнинг кредитдан қарздорлигини гаров қўйиш шарти билан 5 йилгача узайтиришга рухсат берилди. Эндиликда гаров қўйган кластерлар фақат асосий қарзни тўлайди.


Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ва банкларга ҳисобланадиган фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қопланганидан кейин ундирилади. Бу орқали кластерларда йилига 800 миллиард сўм айланма маблағ қолади. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисмининг ярми тадбиркорга қайтарилади.


Кластерларга 2022-2023 йиллар ҳосили учун берилган кредит бўйича 1 август ҳолатига юзага келган 377 миллиард сўмлик пенядан воз кечилади.


Шунингдек, тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар мажбурияти бор бўлган 144 та корхонани соғломлаштириш чоралари ишлаб чиқилади. Фаолиятини барқарорлаштириш мумкин бўлган корхоналарнинг кредит муддати 7 йилгача узайтириб берилади.


Пахтани ўз вақтида, нобуд қилмай териб олиш учун эса фермерларга тоннасига 1 миллион сўмдан субсидия берилади. Корхоналар ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки харид қилса, хомашё қийматининг 10 фоизи қоплаб берилади.


Эндиликда тўқимачилик занжиридаги барча корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади.


Бунда, ижтимоий реестр бўйича талаб бекор қилинади, реализацияда тўқимачилик улушига талаб эса 90 фоиздан 70 фоизга туширилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод