Ўзбекистоннинг уч йиллик экспорт стратегияси ишлаб чиқилади
Айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда Президент мутасаддиларга ҳар бир тармоқнинг ташқи бозорлардаги имкониятини таҳлил қилиб, уч йиллик экспорт стратегиясини ишлаб чиқишни топширди.
Тўқимачилик ва электротехника тармоқларида бор имконият тўлиқ ишга солинмаётгани айтилди ва бу тармоқлар экспортини 2-3 карра ошириш имконияти борлиги таъкидланди.
Шу боис, бу иккита драйвер тармоқни ривожлантириш, экспортга ишлаётган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш катта қарор лойиҳаси тайёрланди.
Хусусан, экспортчиларни айланма маблағ билан таъминлаш учун алоҳида Факторинг ташкилоти очилиб, унга 100 миллион доллар ажратилади. Корхоналарнинг халқаро сертификат талабларига мослашиш харажатларининг 20 минг долларгача қисми қоплаб берилади.
Ривожланиш ва тадқиқот марказлари учун олиб келинадиган лаборатория жиҳозлари божхона божларидан озод қилинади. Халқаро маркетплейслар орқали маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш учун 2 миллион доллар йўналтирилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0