Қайга бормай, бошда дўппим, ғоз юрарман гердайиб: Парижда 500 еврога сотилмаган Андижон дўпписи
Францияда бўлиб ўтган ёзги олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик Фан клуб аъзоларининг Париж кўчаларида миллий қўшиқларимизни айтиб юргани анча шов-шув бўлди.
Катта дўппи кийиб олган йигит андижонлик Нодирбек Тўйчиев бўлади.
У спортга бегонамас. Сабаби 1986 йилда футболга кириб келган. Андижон ёшлар жамоасида беш рақами остида тўп сурган. Кейинчалик миллионлар ўйинига ишқибозлиги ҳаёти мазмунига айланди.
У ўзбекистонлик мухлислар сафида Қатар, Хитой, Индонезия, Сингапур, Таиланд каби қатор мамлакатларда халқаро мусобақаларни жонли кўриш бахтига эришди. Эътиборлиси, дунёнинг қай юртига бормасин, шу дўппи ҳамроҳ бўлган.
Диагонали 50х50 сантиметр ўлчамдаги дўппини дастлаб, 2009 йилда Мисрдаги мусобақаларга бориш олдидан Карима холаси тикиб берган. Ўшандан буён катта ўйинларда шу бош кийимда бўлади.
Париж-2024 ўйинларида Ўзбекистон Фан клуби аъзоларининг 200 нафари Андижон вилоятидан боришди. Албатта, йирик мусобақаларда стадионнинг ўзида спортчиларимизни жонли қўллаб-қувватлашнинг завқи бошқача.
– Фан клуб катта жамоа. Унда турли касб эгалари бор. “Темурийлар келди, Бобурийлар келди”, деган хитоб билан юртимизни мадҳ этдик. Қизиғи, Париж кўчаларида миллий қўшиқларни баралла айтиб юрганимизда, бутун дунёдан келган одамлар “Ўзбекистон, Ўзбекистон” дея биз билан суратга тушишга ошиқишди. Ҳаттоки дўппини 500 еврога сотишимизни сўраганлар бўлди. Бу ўзбекнинг ғурури, миллий бош кийими пулга сотилмайди, деганимиздан кейин, яна бир бор бизга тан беришди֪ – дейди суҳбатдошимиз.
Нодирбек Тўйчиевнинг бир ўғли, икки қизи бор. Ўғли Муҳаммаджон ҳам футбол ишқибози
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0