Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 940.1121.75

  • EUR

    14 055.55103.72

  • RUB

    145.620.97

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 11-March

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • Seshanba, 11

    +9 +20

  • Chorshanba, 12

    +10 +20

  • Payshanba, 13

    +10 +20

  • Juma, 14

    +10 +20

  • Shanba, 15

    +8 +20

  • Yakshanba, 16

    +7 +20

  • Dushanba, 17

    +9 +20

  • Seshanba, 18

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Гандболчиларимиз футболчилардан кучлими?

Яқинда Париж спорт майдонларида якунига етган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида яккама-якка спорт турлари бўйича вакилларимиз оламшумул ғалабаларни қўлга киритди. Аммо жамоавий ўйин турларидаги натижаларимиз билан мақтана олмаймиз. Нега?
Спорт
679 11:20 | 19.08.2024 11:20

Футбол, гандбол, волейбол, баскетбол, чим устида хоккей, хоккей бўйича натижаларимиз қачон мақтанадиган, ғурурланадиган даражага чиқади? Шу пайтгача юқоридаги спорт турларидан жаҳон чемпионатларида иштирок этганмизми? Қайсиларидан? Саволлар кўп ва кўпчиликка уларнинг жавоблари қизиқ.
Кўрдик, футболчиларимиз ўз тарихида илк бор Олимпиадада қатнашди.


Яқиндагина эса волейболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди. Демак, ривожланиш, ўсиш сари ҳаракат бор.


Жаҳон чемпионати ҳақида сўз борганда, спортнинг ўйин турларидан илк бор Ўзбекистон аёллар гандбол терма жамоаси 1997 йилда Германияда ўтган мундиалда иштирок этганини эслатиб ўтиш жоиз.


Футбол бўйича миллий терма жамоамиз эса Сречко Катанец бошчилигида навбатдаги довондан муваффақиятли ошса, мундиалга чиқади, насиб.


Биз бежиз тарихга юзланмадик. Демак, гандбол бўйича мундиалда иштирок этганмиз.


Эътиборлиси, қурий-қурий, юмилай-юмилай деб қолган чашма булоқлар қайта кўз очди. Яъни сўнгги йилларда Ўзбекистон гандбол федерацияси болалар ва ўсмирлар, қизлар ўртасидаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиб, яна халқаро мусобақаларда кўпроқ қатнашиб, оммавийликнинг ошишига эриша олишди. Яъни ўн йиллар муқаддам ўтган мусобақаларда асосан пойтахт ва уч-тўрттагина вилоят жамоаси қатнашган бўлса, эндиликда деярли барча ҳудудлардан гандболчилар иштирок этяпти.


Масалан, яқинда қўл тўпидан Қаршининг “Геолог” спорт мажмуасида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтган Ўзбекистон кубоги баҳсларини кузатдим.


Ўсмирлар баҳсида 13, қизлар ўртасида эса 11 та жамоа қатнашган мусобақада ташкилотчилик юқори, рақобат ҳам яхши бўлди.


Ўғил болалар баҳсида Сурхондарё вилояти мамлакат кубоги соҳиби, Қорақалпоғистон Республикаси ва қашқадарёлик гандболчилар иккинчи ва учинчи ўринларни банд этди.


Қизлар мусобақасида ғузорлик ёш қўл тўпи усталаридан ташкил топган мезбонлар жамоаси ғолиб, Жиззах ва самарқандлик спортчилар эса совриндор бўлди. Барча ғолиб ва совриндорлар медаллар, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Аҳамиятли томони шундаки, баҳсларни Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоил Матхолиқов ҳамда мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Улуғбек Икромов бир ҳафта давомида бевосита аренадан кузатди.


Мутахассислар ёш иқтидор эгаларини синчиклаб кузатиб, баъзиларини ён дафтарчаларига ёзиб олишди.


— Келгуси йилда юртимизда ўсмирлар ўртасида Осиё ўйинлари мусобақаси ўтади, — деди терма жамоа устози Улуғбек Икромов. —Ўзбекистон кубоги баҳслари ушбу мусобақа олдидан бизга селекция имкониятларини яратди. Иқтидорли гандболчиларни белгилаб олдик.


— Илгари Қашқадарёда гандбол асосан Ғузор туманида яхши ривожланишда эди, — деди биз билан суҳбатда вилоят гандбол федерацияси ижрочи директори Шоди Номозов. — Бугун эса Қарши шаҳри, Касби, Косон, Қамаши туманларидан ҳам яхши гандболчилар етишиб чиқяпти. Бунга Қашқадарёда республика мусобақаларининг ўтиши муносиб улуш қўшмоқда.


Масалан, Қарши шаҳри ўтган йили 14 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида мамлакат кубогига мезбонлик қилганди. Бу йил “U-16” кубок баҳсларини ўтказдик.


Шу ўринда Ўзбекистон кубоги мусобақасини юқори савияда ташкил этишга ёрдам берган “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Қашқадарё вилояти спорт бошқармасига катта миннатдорлик билдирамиз.


Спорт турининг республика бўйлаб оммалашиши халқаро майдонлардаги натижаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Масалан, жорий йилнинг июль ойида Италиянинг Терамо шаҳрида гандбол бўйича “51- Interamniya World Cup” халқаро турнирида “U-18” Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам қатнашди. Якунда вакилларимиз 17 та жамоа орасида шоҳсупанинг 2-поғонаси ва кумуш медалларга мушарраф бўлди.


Демак, 27 йил муқаддам жаҳон чемпионатида қатнашишга улгурган гандболчиларимиздан ёрқин ғалабалар кутса бўлади.


Акмал Абдиев,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 1202 11:23 | 02.10.2023