Энг яхши даво — пиёда юриш
Пиёда юришнинг фойдаси ҳақида Гиппократдан бошлаш мумкин. У ўз даврида “Пиёда юриш — инсон учун энг яхши даво воситаси” деб айтган.
Илмий тадқиқотлар ҳам айнан пиёда юриш умрни узайтирувчи машғулот эканини кўрсатган.
Японияликлар энг кўп шуғулланадиган спорт тури — пиёда юриш. Шунинг учун, японлар узоқ умр кўришади. Пиёда юришнинг фойдасини билган инсон, шифокор кўригига бормайди.
Мунтазам пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари қон босими ва холестерин миқдорини меъёрлаштиради.
Пиёда юришни кунлик одатга айлантирсангиз, саломатлик учун илк қадамларни ташлаган бўласиз. Бунинг учун озгина қунт керак.
Пиёда юриш учун энг мақбул вақт эрталаб ҳисобланади. Чунки бу вақтда ҳаво мусаффо — тоза бўлади. Кечки пайтда пиёда юриш эса енгил ухлашига ва организм саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ва хорижий экспертларнинг мантиғига таянадиган бўлсак, “пиёда юриш — бу секин югуриш”дир.
Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида пиёда юриш шамоллашни осон енгишга, юрганимизда вируслар ва микроблар таслим бўлишига ва чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолишини ҳам тасдиқлашган.
Шу сабабли имкон қадар кўпроқ пиёда юринг.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0