Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +5 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +5 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    +8 +20

  • Payshanba, 06

    +12 +20

  • Juma, 07

    +12 +20

  • Shanba, 08

    +10 +20

  • Yakshanba, 09

    +5 +20

  • Dushanba, 10

    +0 +20

  • Seshanba, 11

    +0 +20

  • Chorshanba, 12

    +1 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Тошкент – Самарқанд” ва “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида янги темир йўл қурилади

Шу билан бирга, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Андижон каби йирик шаҳарлар ҳамда қолган вилоятлар марказларига йўлдош “Янги Ўзбекистон” шаҳарчаларини қуриш бўйича катта лойиҳалар амалга оширилаётгани айтилди.
Иқтисод
800 16:39 | 25.09.2024 16:39

Президент Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтаётган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгашининг тўққизинчи йиллик йиғилишидаги нутқида, жумладан, мазкур анжуманнинг “Барча учун барқарор инфратузилма яратиш” мавзусида ўтказилаётганини олқишлади.


Таъкидланишича, Ўзбекистонда энергетика, сув, транспорт, IT ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш учун йиллик эҳтиёж ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизига тенг.


Бу борада халқаро молия ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, катта тажриба орттирилди. Бунинг натижасида ушбу соҳаларга хусусий сектор фаол кириб бормоқда.


Ўзбекистонда 2030 йилгача 30 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича катта дастур қабул қилинган.


“Хусусан, “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари, “Тошкент – Самарқанд”, “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш лойиҳалари амалга оширилади.


Республиканинг 6 та халқаро аэропортини модернизация қилишни давлат-хусусий шерикликка берамиз.


Шунингдек, келгуси беш йилда электр, сув ва газ тақсимлаш тармоқларини бошқариш хусусий операторларга ўтади. Масалан, Самарқанд вилоятининг электр тармоқларини бошқарувга олиш бўйича ўтказиладиган тендерга 50 дан зиёд хорижий нуфузли компаниялар ўз қизиқишини билдирди”, – деди давлат раҳбари ўз нутқида.


Шу билан бирга, мамлакатда ҳар йили 100 мингдан зиёд хонадонли уй-жойлар қурилаётгани ҳамда Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Андижон каби йирик шаҳарлар ҳамда қолган вилоятлар марказларига йўлдош “Янги Ўзбекистон” шаҳарчаларини қуриш бўйича катта лойиҳалар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.


“Бу борада ўрта шаҳарларни ривожлантириш бўйича 200 миллион долларлик, қишлоқ жойларидаги инфратузилмани яхшилаш бўйича 130 миллион долларлик лойиҳаларни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда бошлаганимизни алоҳида эътироф этмоқчиман”, – деди Президент.


Қолаверса, Ўзбекистон етакчиси мазкур Банк ва бошқа ҳамкорлар билан бундай инфратузилмавий лойиҳаларни янада кенгайтиришга ишонч билдирди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод