Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 793.38-10.43

  • EUR

    13 595.52-81.51

  • RUB

    130.730.09

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 03:00

    +8 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +8 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +8 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +8 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 13-November

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 03:00

    +8 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +8 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +8 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +8 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 13

    +8 +20

  • Payshanba, 14

    1 +20

  • Juma, 15

    +0 +20

  • Shanba, 16

    +0 +20

  • Yakshanba, 17

    +2 +20

  • Dushanba, 18

    +7 +20

  • Seshanba, 19

    +3 +20

  • Chorshanba, 20

    +1 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Учта вилоятнинг электр тармоқлари бошқаруви хусусий операторларга берилади

Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Иқтисод
393 20:43 | 04.11.2024 20:43

Бу соҳани ҳаёт талабига мос равишда ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнлари алоҳида компанияларга ажратилиб, инвестиция учун имкониятлар яратилди. Охирги беш йилда электр энергияси ишлаб чиқаришга 4 миллиард 300 миллион доллар инвестиция кириб келди, 5,7 гигаватт янги қувватлар яратилди.


Тармоқдаги 4 та корхона – “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятлари халқаро кредит рейтингини олишга эришди. Эндиги қадам – трансформация орқали рақобатбардош компанияларга айланиш. Бу электрни истеъмолчиларга кафолатли етказиб бериш учун ҳам, инвестицияларни мустақил жалб этиш учун ҳам асосий омил.


Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш экани таъкидланди. Бунга лойиҳаларни мақбуллаштириш, йўқотишларни камайтириш ва харидларни такомиллаштириш орқали эришиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.


Тақсимлаш тармоқларини хусусий шериклик асосида инвесторларга бериб, уларни модернизация қилишга 4 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мумкин. Шу мақсадда келгуси йилда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёдаги тармоқлар бошқарувига хусусий операторларни жалб этиш режалаштирилмоқда.


Ўтган йили қабул қилинган энергетикада рақобат бозорини ташкил этиш концепцияси доирасида тармоқ корхоналари трансформациясини тезлаштириш, уларда замонавий бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.


Келгуси йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди. Тармоқ компанияларини қуйи бўғингача трансформация қилиш ва рақамлаштириш вазифаси қўйилди.


Мутасаддилар ушбу корхоналарда харажатларни самарали бошқариш бўйича режаларини баён қилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Усмонхон

04:03 | 05.11.2024

Россия аввал шундай қилиб кўрли ҳам, лекин бу энергетика тизимини яксон қилишни бошлаган эди. Ўз вақтида фалокатни олди олинди. Энергетика тизими давлатнинг қаттиқ назоратида бўлган стратегик соҳа ҳисобланади ва уни бошқарувини хусусий секторга бериш, энергетика тизимини яксон қилиш хавфини туғдиради. Янкларга ёки ЕИ келган иқтисод шпионларига ишонмаслик керак. Улар Ўзбекистонни ўзларига тобеъ қилишга интиладилар. Буни яхшилаб ўйлаб кўриш лозим. Ўзбекистон энергетикаси Украина энергетикасига нисбатан 200 баравар заиф, энергия ишлаб чиқариш манбаъалари оў ва заиф. Буни унутмаслик керак. Ўзбекни яхши мақоли борку "мусича яхмалак ўйнашни орзу қилиб... " нима бўлганини биламизку...???

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод