Садир Жапаров ўзбекистонлик бокс мураббийсига автомобил совға қилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўзбекистонлик бокс мураббийси Акмал Хасанов билан учрашиб, Мунарбек Сейитбек ўғлининг ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик белгиси сифатида автомобил совға қилди.
Жаапаров ўзбек мураббийининг бу ҳаракати Қирғизистон ва Ўзбекистон халқларининг дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини улуғлаганини алоҳида таъкидлаган.
“Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бирдамлик ва дўстона муносабатларни намоён этаётганини бутун дунё кўрди. Мен эса бирлигимизнинг янада мустаҳкамланишини тилайман”, – дейди Садир Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Париж Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0