Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон сузиш федерацияси раиси этиб сайланди
Ўзбекистон сузиш федерациясининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида, жумладан, федерацияга янги раҳбар сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Тадбирда федерация раҳбари лавозимига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Рафиқов Қудратилла Мирсагатович номзоди илгари сурилди. Делегатлар ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Қ.Рафиков мамлакат сузиш федерацияси раиси этиб сайланди.
Тадбир давомида федерациянинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси батафсил кўриб чиқилди. Бунда терма жамоаларга хорижлик малакали мураббийларни жалб этиш, селекция йўналишига кўпроқ аҳамият бериш каби мавзулар муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, сузиш, сув полоси, сувга сакраш ва синхрон сузиш дастурларида атлетларимизнинг Олимпиада йўлланмалари учун имкониятлари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Федерациянинг аввалги раҳбари Қ.Саноқуловнинг мамлакат гандбол федерацияси бошқарувига ўтди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0